1445 йил 18 Рамазон | 2024 йил 28 март, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Рўза

Шавволдан олти кун рўза тутиш

05:17 / 19.06.2018 6107 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1322. Абу Айюб ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Ким Рамазон (рўзаси)ни тутиб, кетидан Шавволдан олти (кун рўза) тутса, йил бўйи рўза тутгандек бўлади», дедилар». 

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Рамазон ойидан кейин келадиган Шаввол ойида олти кун нафл рўза тутишга тарғиб қилиш ўзига яраша ҳикматга эга. Аввало доимо нафл рўза тутишга тарғиб қилинади. Қолаверса, Рамазон бўйи рўза тутиб юриб, Шавволда бирдан ўзини овқатга уриш ҳам яхши эмас. Табиблар ҳам очликдан чиққандан кейин таом истеъмол қилишни аста-секин кўпайтиришни тавсия қиладилар.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
r. . . Абу Атийя розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Масруқ иккимиз Оишанинг олдига кириб .Эй мўминларнинг онаси, Муҳаммад давоми...

3224 17:00 / 11.04.2023
Рамазон ойи йилнинг энг афзал ойларидан ҳисобланади. Аллоҳ таоло бу ойда Қуръони Каримни нозил қилган. Бу ойда минг ойдан яхши кеча қадр кечаси бор. Бу ойда жаннат давоми...

1652 17:00 / 20.04.2021
Ҳозирда кишиларнинг диндан узоқлашишлари, Аллоҳдан қўрқиш ҳиссини йўқотишлари, савобгуноҳни фарқламай қўйишлари оқибатида рўзанинг мазкур фазийлатларига ҳам давоми...

4551 17:40 / 15.05.2018
Рамазон рўзаси ҳақидаСАВОЛ Рамазон нима дегани, унинг рўзаси қачон фарз қилинганЖАВОБ Рамазон сўзини араблар қадидан келаётган луғатларидан олганлар. Ҳижрий давоми...

12625 05:00 / 13.01.2017