1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Биз билан намозда ҳозир бўлдингми?

18:08 / 18.05.2018 3020 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг расули, мен ҳадд(га лойиқ иш) қилиб қўйдим, уни менга қоим қилинг », деди. Намоз вақти бўлиб қолган эди, у Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан намоз ўқиди. Қачонки, намозни ўқиб бўлингач: «Эй Аллоҳнинг расули, мен ҳадд(га лойиқ иш) қилиб қўйдим, менга Аллоҳнинг Китоби(даги ҳукм)ни қоим қилинг», деган эди, у зот: «Биз билан намозда ҳозир бўлдингми?» дедилар. У киши: «Ҳа, бирга эдим», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Батаҳқиқ, сенинг гуноҳларинг кечирилгандир», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

«Ҳақиқий шаръий жазо»дан мақсад зино ва ароқ ичгандаги ва бу иккисидан бошқа ҳад (шаръий жазо) эмас. Балки таъзир маъносидаги жазодир. Чунки зино ва ароқ ичгандаги жазо намоз билан соқит бўлмайди ҳамда имомнинг у жазони тарк қилиши ҳам жоиз эмас.

Изоҳ: Набий алайҳиссалом намоз туфайли бу гуноҳнинг кечирилганини айтганлари ва жазоламаганларидан келиб чиқиб, имом Нававий ва бир гуруҳ уламолар бунинг гуноҳи сағира бўлганини айтишган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этгунларича хонтахтада овқатланмадилар. У зот вафот этгунларича юмшоқ нон ҳам давоми...

3039 06:00 / 20.08.2018
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳим, ҳақиқий яшаладиган ҳаёт охиратдаги ҳаётдир,, дедилар.Муттафақун алайҳ.

2497 05:45 / 11.07.2018
566 . , ,. . 5663. Абу Саид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБир пайт биз Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга давоми...

1748 09:39 / 09.10.2018
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан .Қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир, деб сўралди. .Оз бўлса ҳам, давомлиси,, давоми...

3607 09:05 / 03.09.2017