1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Кофир кимса қачон бирор яхшилик қилса

09:25 / 02.06.2018 3276 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кофир кимса қачон бирор яхшилик қилса, шу дунёнинг ўзида ризқлантирилади. Аммо мўмин киши бирор яхшилик қилса, Аллоҳ таоло охирати учун яхшиликларини захира қилиб қўяди ҳамда тоати қилишига ярашасини дунёда ҳам ризқ қилиб беради», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Яна бошқа бир ривоятда: «Албатта Аллоҳ таоло мўминнинг қилган яхшилиги учун зулм қилмасдан шу дунёда ҳам беради. Охиратда эса у яхшилиги учун мукофот ҳам ато этади. Аммо кофир кимса шу дунёда Аллоҳ учун қилган яхшиликларида ризқлантирилади. Қачонки, охиратга борганида, мукофотланиши учун яхшилиги бўлмайди», дейилган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ёки Абу Саид алХудрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРовий шак қилдилар. Лекин саҳобалар наздидаги шакнинг зарари йўқ. Чунки давоми...

4024 09:00 / 22.05.2018
. ,. .24. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Кимни амали ортга сурса, уни насаби олдга сура олмайди,, давоми...

1493 07:10 / 13.04.2019
Адий ибн Ҳотимдан розияллоҳу анҳу ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Яримта хурмо ни инфоқ қилиб бўлса ҳам, дўзахдан сақланинглар,, деб айтдилар.Муттафақун алайҳ.

2501 06:00 / 29.09.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Кучли мўмин Аллоҳга кучсиз мўминдан яхши ва маҳбуброқдир. Ҳар бирларида давоми...

2763 23:10 / 31.01.2018