1440 йил 18 жумадул аввал | 2019 йил 24 январь, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN AR
Таълифот (китоблар)

125. «Нақшбандия: вазифалар, зикрлар» китоби

11:56 / 14.05.2018 1315 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ ҳазратларининг қаламларига мансуб «Нақшбандия: вазифалар, зикрлар» деб номланган китоблари.

Ушбу рисоладан Ислом оламида энг машҳур бўлган, тасаввуф дунёсида энг кенг тарқалган нақшбандия тариқатининг моҳияти, тарихи, унинг тасаввуф оламида тутган ўрни ҳақида энг керакли маълумотлар ўрин олган.

Асарда ҳазрати Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламдан бошлаб, машҳур саҳобаи киромлар, тобеъинлар, сўнг Боязид Бистомий, Бухоронинг етти пирлари, Баҳоуддин Нақшбанд, Хожа Убайдуллоҳ Аҳрор, Имом Раббоний каби тариқатнинг улуғларига бўлган табаррук силсила – тариқат силсиласининг ҳар бир бўғинида турган зотларнинг қисқача таржимаи ҳоли баён қилинган. Сўнг нақшбандия тариқатидаги уч йўл – Аллоҳ таолонинг зикрида бардавом бўлиш, муроқабада бўлиш ва муршидга итоатда бўлишнинг баёни келтирилган. Рисоланинг давомида эса нақшбандиянинг ўн бир асосли дастури, зикрнинг фойда ва самаралари, зокирнинг одоблари, муҳосаба каби муҳим масалалар ёритиб берилган.

Шундан сўнг амалий кўрсатмаларга ўтилиб, нақшбандия тариқатидаги кундалик вазифалар, вирдлар ва уларнинг тафсилоти, далил-ҳужжатлари, турли муносабатларга оид зикрлар тавсифи берилган. Рисола якунида эса хатми хожагон, унинг тартиби, одоби ва уни адо этишга оид маълумотлар келтирилган.

Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Нақшбандия: вазифалар, зикрлар»
Нашриёт: «Hilol» нашриёт-матбааси
Сана: 2018 йил
Ҳажми: 160 бет
ISBN: 978-9943-5110-0-2
Ўлчами: 70х90 1/32
Муқоваси: қаттиқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2017 йилдаги 7400 ва 2018 йилдаги 716 рақамли хулосалари асосида тайёрланди.

Ушбу китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар олишингиз мумкин:

Мундарижа

Муқаддима

Нақшбандия тариқати
Тариқат силсиласи
Силсилага хулоса
Нақшбандия тариқатидаги уч йўл
Нақшбандиянинг ўн бир асосли дастури
Зикрнинг фойда ва самаралари
Зокирнинг одоблари
Муҳосаба
Кундалик вазифалар
Вирдларнинг тафсилоти ва ҳужжатлари
Турли муносабатларга оид зикрлар
Хотима
Манбалар рўйхати

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotАҚИДАТУТТАҲОВИЯ шарҳининг талхийсиquot китобиМуҳаммад Анвар Бадахшоний .АҚИДАТУТТАҲОВИЯ шарҳининг талхийси, номли китобларига Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад давоми...

976 11:58 / 24.03.2014
Зикр ахлидан сўранг 103, 104.Зикр аҳлидан сўранг, ойномасининг навбатдаги 103 ва 104сонлари. Одатдагидек, ушбу китобчада Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф давоми...

1056 18:02 / 05.01.2011
quotМазҳабсизлик Ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдирquot китоби.Мазҳабсизлик Ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир, деб номланган давоми...

886 11:22 / 24.03.2013
quotБахтиёр оилаquot китобиШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг .Бахтиёр оила, деб номланган китоблари нашрдан чиқмоқда. БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР давоми...

1093 11:07 / 24.03.2011
Видеолар

91 20:30 / 23 январь
Аудиолар

7135 11:58 / 10.10.2018
Топ рейтинг www.uz Openstat