1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар ҳаёти

Шайх Муҳаммад Аввома билан суҳбат - Ибн Таймия

13:59 / 01.05.2018 6813 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

-Шайх Абу Ғудда деярли барча мавзуда устози Кавсарий билан ҳамфикр бўлган. Лекин Ибн Таймия борасида бошқача муносабатда бўлгани маълум. Кавсарий Ибн Таймияни жуда қаттиқ танқид қилса-да, Абу Ғудда вақти-вақти билан уни ҳимоя ҳам қилади.

Шайх Муҳаммад Аввома - У менга бир пайтлар шундай деганди: “Кавсарийнинг далили бор, Ибн Таймия ва Ибн Қойюм ҳақида гапира оладилар. Лекин менинг ҳеч қандай далилим йўқ. Мана шу гапи унинг инсоф ва тақвосига далилдир. Агар у ҳам устозига эргашибгина қолганида эди, унинг Ибн Таймия ҳақидаги барча сўзларни такрорлаган бўлар эди. Лекин унинг илмга боғлиқлиги кўр тақлидчи бўлишидан тўсиб қолди.

Кавсарий Абу Ғудданинг олдида тоғдек азаматга эга эди. Уни жуда қаттиқ ҳурмат қилар эди. Лекин инсоф, адолат ва тақво у учун Кавсарийдан ҳам қадрли эди. Шу боис ҳам Кавсарийга фақатгина ўзи ишонган илмий жиҳатдан боғланган эди. Мана шунинг ўзи Абу Ғудданинг энг машҳур хусусиятидандир.

Бир қанча олимнинг Ибн Таймия ҳақидаги гапларини эшитдик, Ҳақ нима бўлса биз ўшани қабул қиламиз. На у тарафга, на бу тарафага майл қиламиз.

-Кавсарийга қарши эканлиги билан танилган баъзи тоифалар Абу Ғуддага устозини такфирда айблаши учун босим ўтказганликларини эшитганмиз. Шу тўғрими?

Шайх Муҳаммад Аввома - Ҳа, тўғри. Лекин Абу Ғудда Аллоҳдан қўрққан, тақво эгаси бўлган олимлиги учун сабр қилиб, босимларга чидаб пок яшаб, бу дунёдан пок ўтди.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кавсарийга қарши тоифалар уни олимлиги ndash таассублигининг соясида қолиб кетганrdquo деб айблашади. Уларга кўра, Ибн Ҳажар муҳаддислар биографика илмида қандай давоми...

3040 12:18 / 17.04.2018
Мусулмонлар оммасига Имоми Аъзам номи ила машҳур бўлган бу зот ҳақида кўплаб мақолалар ва китоблар ёзилган. Биз эса, у кишининг улуғ ҳаётлари билан қисқача давоми...

4165 21:51 / 27.04.2017
Шайх Абдулфаттоҳ Абу Ғудданинг устози Кавсарийга бўлган яқинлиги барчамизга маълум. Сиз ҳам ўн йиллар давомида Абу Ғудда билан аввалига ўқувчи, кейин эса дўст давоми...

3270 16:52 / 27.04.2018
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ер юзида уламолар худди еру сувнинг қоронғулигида йўл топишга ёрдам давоми...

2342 16:01 / 16.12.2020