1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Ёрдам сўралади

02:16 / 28.04.2018 3860 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сабр ва намоз ила ёрдам сўранг. Ва албатта, у чин дилдан қўрқувчилардан бошқаларга жуда катта ишдир.

Биз «ёрдам сўранг» деб таржима қилган ибора араб тилида «истаъийну» деб келган. Бу сўз бир ишга уриниб туриб, яна қўшимча ёрдам сўраш маъносини англатади. Демак, мусулмон киши ҳар бир ишга астойдил уринади ва шу билан бирга, Аллоҳдан ёрдам сўрайди. Сабр, кўпчилик хаёл қилганидек, салбий маънода, яъни, нима бўлса ҳам сабр қиляпман, деб жим, ҳаракатсиз туриш эмас, балки Аллоҳнинг айтганини бажариш жараёнида дуч келадиган машаққатларни енгишдаги сабрдир. Энг бош сабр ҳавойи нафсни, роҳат-фароғатни, мансабни тарк қилиб, Аллоҳнинг айтганига юришга чидашдир.

Намоз эса бандани Аллоҳга боғлаб турувчи нарса бўлиб, инсон намоз орқали қувват, матонат, чидам ва бардошга эришади. Набий алайҳиссалом қачон бошларига қийин иш тушса, намоз ўқишга шошилар эдилар.

Келаси оятда юқорида мадҳ этилган нафси синиқ кишиларнинг сифатлари келади:

Бақара Улар Роббларига албатта рўбарў бўлувчи ва албатта Унга қайтиб борувчи эканларига ишонганлардир.

Ушбу ишонч, яъни бир кун келиб, Яратганга рўбарў бўлишга, охиратда Парвардигорнинг ҳузурига албатта қайтиб борилишига очиқ-ойдин ишониш инсонни сабрга чақиради, тақво қилишга, Аллоҳнинг айтганига юришга чорлайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири Ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллома Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг 13 август кунги .Усул Академияси, форумидаги нутқларидан иқтибосларПайғамбаримиз алайҳиссалом бомдод намозидан кейин давоми...

1251 09:47 / 13 март
Аллоҳ таоло айтади .Ва сизлар учун Исломни дин деб рози бўлдим, Моида сураси, 3оят.Бу жумла Моида сурасидаги оятдан бир бўлакдир. Айни ушбу жумланинг .Диннинг давоми...

6654 21:08 / 22.07.2017
Инсоннинг ҳақиқий муваффақияти қайси ўринда бўлмасин Аллоҳ азза ва жалланинг тавфиқидан сўнг илмга бўлган ҳиммати ва ихлосига боғлиқдир. Бу барча илм билан давоми...

2207 15:05 / 12.02.2022
Ғийбат сабабли дунёда, динда жуда кўп зарарлар юзага келади. Ғийбат қилувчига Қуръони Каримдаги.Дунёни ҳам, охиратни ҳам қўлдан бой берди, Ҳаж сураси, 11оят давоми...

2580 14:00 / 28.03.2022