1445 йил 10 шаввол | 2024 йил 19 апрель, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Уламолар ҳаёти

Шайх Муҳаммад Аввома билан суҳбат - Талабалари

16:40 / 25.04.2018 3781 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

-Биламизки, Кавсарийнинг жуда кўплаб шогирдлари бўлган. Лекин улар орасида Абу Ғудданинг ўрни бошқача. У киши нега айнан Абу Ғуддани ўзларига яқин кўрганлар?

Шайх Муҳаммад Аввома - Кавсарий илмга иштиёқи ва бу йўлда ғайратини кўрсатган талабасига истеъдодига яраша таълим берган. Абу Ғуддани кўрганлариданоқ ундаги илмга ва изланишга бўлган иштиёқини пайқаганлар. Шу сабабли ҳам унга ҳаддан ортиқ ўзларига яқин олганлар.

Абу Ғудданинг Азҳардан олдин Ҳалабда узоқ муддат таҳсил олганлар. Лекин Азҳардаги 6 йиллик таълим унга янги уфқларни кашф қилишига йўл очган. Чунки Мисрда Кавсарийнинг ёнида бўлган. Агар у дарсга кечикадиган бўлса, Кавсарий дарҳол бирор талабасини юбориб уни чақиртирар эди.

Кавсарий жуда катта кутубхона эди. Баъзан бир мушкул фиқҳий масалада эътиборсиз қолган, мавзуга умуман алоқаси йўқдек кўринган бир маълумотни келтириб, ўзи айтган мавзуга боғлаб кетар эди. У кишининг бу жиҳатини аниқ далил билан исботлаш учун Абу Ғуддадан иқтибос келтираман: Абу Ғудда Лакнавийнинг Ар-рофуъ ват такмийл асарга муқаддима ёзаётган пайтида муаллифнинг таржимаи ҳоли бобида шундай дейди: Унинг қўлида бир чироқ бўларди. Чироқни китобларга тутиб улардан истаган жойларини олар эди”. Абу Ғудда менга шундай деганди: Бу Кавсарийга ҳам тегишли гапдир. Мен эътироф қилиб айтаманки, Валлоҳи, гўё қўлида бир чироқ бўларди ва нима қаерда бўлишини билар, истаган маълумотларини оларди.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аҳли сунна вал жамоанинг фиқҳий мазҳаббошиларидан тўртинчилари Имом Аҳмад ибн Ҳанбалдирлар. Тарихчиларнинг таъкидлашларича, у кишининг отаоналари марвлик давоми...

3349 21:54 / 27.04.2017
Муҳаммад Мустафо алАъзамий билан Профессор, доктор Ражаб Шантурк суҳбати 2қисмР. Шантурк Кишида шундай таассурот уйғотадики, ўзингизни Инглиз маданияти билан давоми...

3406 09:54 / 06.01.2018
Моликий мазҳаб асосчилари, Имом Абу Абдуллоҳ Молик ибн Анас ибн Молик ибн Аби Омир алАсбаҳий 93 ҳ.санада таваллуд топдилар. У кишининг оналари фозила, оқила аёл давоми...

6369 21:53 / 27.04.2017
Аудиолар

120109 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41776 14:35 / 11.08.2021