1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 263-оят

10:45 / 15.04.2018 3414 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Маъруф сўз ва кечирим ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқдир. Ва Аллоҳ беҳожатдир, ўта ҳилмлидир. Бақара 263. 

«Ортидан озор келадиган садақа»нинг кераги йўқ. Ундан кўра бир оғиз ширин сўз ва кечиримли бўлиш яхшироқдир. Бир оғиз бўлса ҳам, ширин сўз қалбнинг жароҳатига малҳам бўлади, кишининг кўнглини кўтаради. Кечириш эса ҳасад ва ёмонликни ювиб ташлаб, ўрнига муҳаббат ва дўстликни солади. Шундай экан, албатта, бу ишлар «ортидан озор келадиган садақадан кўра яхшироқ»-да.

«Ва Аллоҳ беҳожатдир, ўта ҳилмлидир».

У бой – бировнинг садақасига муҳтож эмас. У ҳалимдир – бандалари ношукрлик қилсалар ҳам, уларнинг гуноҳларини ўтиб, ризқларини бераверади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ подшоҳлик бериб қўйгани сабабли Иброҳим билан Робби ҳақида тортишган кимсани билмадингми Ўшанда Иброҳим .Роббим тирилтиради ва ўлдиради,, ndash деди. У .Мен давоми...

3436 09:25 / 08.04.2018
2. У Роҳман ва Роҳиймдир..Роҳман, сифати фақат Аллоҳга хос бўлиб, .Барчага ndash кофирга ҳам, мўминга ҳам меҳрибон ва неъмат берувчи, деган маънони англатади. Роҳман давоми...

3567 18:05 / 20.03.2017
Бану Исроилдан уларга қанчаданқанча очиқойдин оятмўъжизаларни берганимизни сўра. Кимки ўзига Аллоҳнинг неъмати келганидан кейин уни ўзгартирса, бас, албатта, давоми...

3387 12:25 / 18.02.2018
Тавба 71. Мўминлар ва мўминалар бирбирларига дўстдирлар. Маъруфга буюрурлар, мункардан қайтарурлар, намозни тўкис адо этурлар, закотни берурлар давоми...

7353 03:12 / 08.06.2017