1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Масжиддан жанозага эълон қилиш

09:50 / 10.04.2018 3712 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол:

Ассалому алайкум! Ман қишлоқ жойда истиқомат қиламан, аввалари худудимизда жаноза ёки бирон масжид ва қабристонларда бўладиган хашар ҳақидаги хабарлар масжид овоз кучайтиргичи оркали халққа маълум қилинар эди. 1 йил аввал масжидимиз имоми ўзгарди ва бизнинг бу харакатимиз яъни жаноза хабарларини масжидда овоз кучайтиргич орқали маълум қилиш дуруст эмаслигини айтдилар. Шу масалага ойдинлик киритиб берсангизлар. Бизда жарчи штаби йўқ ва жаноза хабарини масжид калонкасидан хабар қилинса бутун қишлоқ ахли эшитарди ва қатнашар эди. Ҳозир кўпчилик инсон маълумотсиз қолиб кетмоқда шу борада ёрдам берсангизлар. Масжид овоз кучайтиргичлари орқали жанозага эълон қилсак бўладими?

Жавоб:

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

 Ва алайкум ассалом!

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: نَعَى لَنَا رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ النَّجَاشِيَّ صَاحِبَ الْحَبَشَةِ، يَوْمَ الَّذِي مَاتَ فِيهِ فَقَالَ: اسْتَغْفِرُوا لِأَخِيكُمْ 

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳабашистон подшоҳи Нажоший вафот этган куни унинг ўлими хабарини етказиб: «Биродарингиз учун мағфират сўранг», дедилар».

Ушбу ҳадисдан фуқаҳолар вафот топган киши ҳақида хабар бериш жоизлигини олганлар. Аммо масжиддан туриб халққа эълон қилиш тўғри иш эмас. Яхшиси тўйларга уселителни ижарага берадиганларнинг уйида ҳамма вақт овоз кучайтиргич бўлади. Ўшандан эълон қилдирган яхши.

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: مَنْ سَمِعَ رَجُلًا يَنْشُدُ ضَالَّةً فِي الْمَسْجِدِ فَلْيَقُلْ لَا رَدَّهَا اللهُ عَلَيْكَ، فَإِنَّ الْمَسَاجِدَ لَمْ تُبْنَ لِهَذَا. رَوَاهُ مُسْلِمٌ وَأَبُو دَاوُدَ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Ким масжидда йўқолган нарсасини сўроқлаган одамни эшитса, унга «Аллоҳ уни сенга қайтармасин. Масжид бунинг учун бино қилинмаган», десин», дедилар». 

Муслим ва Абу Довуд ривоят қилганлар.

Шарҳ: Демак, масжидда туриб, йўқолган нарсани эълон қилиш, уни излаш мумкин эмас. Чунки масжид ибодат масканидир. Йўқолган нарсаларни топиб берадиган идора эмас.

Аммо масжид эшигидан ташқарида у ерга келганлардан йўқолган нарса ҳақида маълумот сўраса бўлади. Ушбу нарсага ниҳоятда эътиборли бўлишимиз лозим.

Баъзи жойларда имомлар минбарда туриб, йўқолган нарса ҳақида эълон қиладилар. Бу тўғри иш эмаслиги ҳадисдан кўриниб турибди. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
СаволАссалому алайкум Бизнинг дарахтлар экилган боғимиз бор. У ерда асосан олма, гилос дарахтлари ўсади. Ариқдан келадиган сув билан суғорамиз. Олма ва гилос давоми...

3819 09:05 / 15.09.2017
САВОЛ Ассалому алайкум, ҳурматли Шайх жаноблари.Мен ҳозирда Германияда таҳсил оляпман ва бир мусулмон курсдошим бир мусулмон бўлмаган йигитга турмушга чиқмоқчи. давоми...

3979 18:56 / 26.04.2016
СаволМенинг саволим шуки айни вақтда мен ва менинг дўстларим орасида доимий бир муҳокама пайдо бўлган замон ва инсоният тўғрисида. Менинг саволим шуки .Замон давоми...

4248 08:45 / 20.10.2017
Ассалому алайкум Шайх ҳазратлариАср намозини ўз вақтида ўқимаслик оғир гуноҳ ҳисобланиши ҳақида бир ҳадис эшитдим. Ушбу ҳадиснинг қанчалик саҳиҳлигини билмоқчи давоми...

4805 20:59 / 25.04.2016