1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қуръони карим яна нашр қилинмоқда

19:32 / 06.04.2018 11465 pdf Ўқиш режими + -

Кўпчиликка яхши маълумки, Ислом тамаддуни марказларидан бири бўлган она Ватанимизда узоқ йиллардан буён Аллоҳнинг каломи – Қуръони карим китоби нашр қилинмагани боис юртимиз аҳолисида бу китобга бўлган эҳтиёж катта эди. Мамлакатимизда ижтимоий ҳаётнинг ҳар жабҳасида амалга оширилаётган ижобий ислоҳотлар натижаси ўлароқ жорий йил бошида «Hilol-nashr» нашриёт-матбаасида Қуръони карим китобини эллик минг ададда нашр этиш иши бошланди. Режага кўра, биринчи босқичда шундан 10000 (ўн минг) донаси чоп этилиб, муҳтарам китобхонлар эътиборига ҳавола қилинди. Юртдошларимизнинг Аллоҳнинг каломига муҳаббати, ўз юртимизда чоп этилган Қуръони каримни ўқишга иштиёқи, қолаверса, хориждан келтирилган Мусҳафлардан анча арзонлиги боис биринчи босқичда чоп этилган Қуръони карим китоби сотувда жуда тез тугаб қолди.

Қуръони карим китоби сотувда тугагандан сўнг шу китобдан бир дона бўлса ҳам топиб беришни сўраб нашриётга мурожаат қилаётганларнинг саноғи йўқ. Мингларча ихлосмандлар «Қуръони карим сотувда тугаб қолдими?», «Яна қачон чиқади?», «Яна чиқадими ўзи?» деган саволлар билан тинимсиз қўнғироқ қилишмоқда.

Ҳозирда «Hilol-nashr» нашриётида кейинги 10 000 дона Мусҳафи шарифни чоп этиш ишлари бошланган. Қуръони каримни нашр этиш жуда масъулиятли иш бўлгани боис, уни нашр этиш бошқа китобларга қараганда кўпроқ меҳнат, эътибор ва вақт талаб қилади. Шунинг учун бу босқичда чоп этиладиган 10 000 ададдаги Қуръони карим уч ой муддат ичида китобхонлар эътиборига ҳавола қилиш режалаштирилган.

Ўз юртимизда нашр этилган Қуръони каримдан олишга улгурмай қолдик, яна нашр қилинса яхши бўларди деб юрган китобхонларнинг кўнгиллари хотиржам бўлаверсин, чунки бу иш яна бошлаб юборилган. Азиз юртдошларимиздан бу масъулиятли ишни осон ва баракали қилишини Аллоҳдан сўраб дуо қилиб туришларини илтимос қиламиз. 

«Hilol-nashr»




Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Чеченистон Республикаси Грозний туманида Республиканинг биринчи президенти, Россия Қаҳрамони Aҳматҳожи Қодиров номидаги мадраса очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу давоми...

706 18:11 / 25 январь
Юртимизнинг азиз меҳмонлари mdash шайх Муҳаммад Холид Хорса ҳамда шайх Аҳмад Муҳаммад Фодил ҳазратлари Бухоро сафаридан сўнг очиқ осмон остидаги музей, тарихий давоми...

1166 17:29 / 09.06.2022
Европада исломофобияни жиноят сифатида тан олиш борасида муҳим қадам ташланди. Маълум бўлишича, ўтган кунларда исломофобия ҳақидаги ҳисобот Буюк Британия давоми...

2323 11:05 / 29.11.2018
Ҳомиджон домла Ишматбеков, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари ndash Яккасарой тумани Усмон ибн Маъзунrdquo жоме масжидиИброҳимжон домла давоми...

1183 12:00 / 02.07.2021
Аудиолар

120149 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41811 14:35 / 11.08.2021