1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Махсус дуолар ҳақида - мажлисдан туриш дуоси

19:21 / 21.03.2018 8141 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло:

«Ўрнингдан турганингда Роббингга тасбеҳ айт! Ва кечаси ҳам. Бас, юлдузлар ботгандан кейин ҳам тасбеҳ айт», деган («Тур» сураси, 48-49-оятлар).

Демак, ҳар доим Аллоҳга боғлиқ бўлмоқ ва У Зотга тасбеҳ айтиб турмоқ зарур. Жумладан, мажлислардан тураётганда ҳам.

4658. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким бир мажлисда ўтириб, унинг гапи кўпайиб кетса ва мажлисдан туришдан олдин «СубҳанакАллоҳумма! ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илааҳа илла анта, астағфирука ва атубу илайка», деса, унинг ўша мажлисдаги нарса(гуноҳ)лари кечирилади», дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилганлар.

4659. Абу Довуднинг лафзида:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мажлисдан турмоқчи бўлсалар, «СубҳанакАллоҳумма! ва биҳамдика, ашҳаду аллаа илааҳа илла анта, астағфирука ва атубу илайка», дер эдилар.

Бас, бир киши:

«Эй Аллоҳнинг Расули! Албатта, сиз авваллари айтмаган гапингизни айтмоқдасиз?» деди.

«Мажлисда бўладиган нарсаларнинг каффороти», дедилар».

Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сен поксан. Сенга ҳамд бўлсин. Сендан ўзга илоҳ йўқ деб шаҳодат келтираман. Сендан истиғфор сўрайман, Сенга тавба қиламан».

Мажлисларда турли гап-сўзлар ва яна баъзи бир ишлар ҳам бўлиш эҳтимоли кўп. Ўшаларнинг каффоротига ушбу дуони ўқиб қўйиш лозим бўлади. Жуда ҳам осон бўлган бу дуони ёдлаб олиб, ҳар мажлисдан тураётганимизда ўқиб юришимиз лозим.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Ҳадис ва ҳаёт китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яширин даъватдан ошкорага ўтиш ҳам Аллоҳ таолонинг Ўзининг амри ила бўлди. У зот Муҳаммад мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга қуйидаги икки оятни нозил қилди.Ва давоми...

3912 20:47 / 19.12.2017
1. .Биз уларни фақат ҳақ ила яратдик, лекин кўплари билмаслар,. Духон сураси, 39оят.Илм ва маърифатга молик эмаслар.2. .Албатта, уларнинг қалбларига Аллоҳдан кўра давоми...

1683 10:39 / 10.03.2022
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Дин насиҳатдир,, дедилар. Саҳобалар Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу умумий гапни эшитиб, унинг тафсилотини давоми...

4656 20:30 / 09.11.2017
Ўтган сатрларда Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳали Мадинаи Мунавварага етиб келмай туриб, Қубо масжидини қурганликлари, етиб келгандан кейин эса давоми...

4009 19:06 / 12.01.2018