1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Сизларни Аллоҳ хатоларни ўчирадиган...

13:25 / 23.03.2018 2727 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизларни Аллоҳ хатоларни ўчирадиган, даражаларни кўтарадиган нарсага далолат қилайми?» дедилар. Улар: «Албатта, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. У зот: «Қийинчиликларга қарамай, таҳоратни яхшилаб қилиш, масжидларга қадамни кўпайтириш ва намоздан сўнг намозни интизор бўлиб кутиш. Ана ўша сиз учун «муробитлик»дир, ана ўша сиз учун «муробитлик»дир», дедилар». 

Изоҳ: Исломда мусулмонларни душманлар ҳужумидан ҳимоя қилиш учун шай бўлиб, чегара қўриқлаб турган одам «муробит» дейилади.

Имом Муслим ривоятлари.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Беш вақт намозларнинг мисоли сизлардан бирингизнинг эшиги олдидан лиммолим бўлиб давоми...

2877 08:35 / 03.06.2018
Урва Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади.Эй опамнинг ўғли Ҳилол янги чиққан ойга қарардик, сўнгра яна ҳилолга қарардик, сўнгра яна ҳилолга қарардик, яъни, икки давоми...

2821 06:00 / 18.08.2018
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кеча хуфтон намозини туннинг ярмига қадар кечиктирдилар. Сўнг намоз ўқиб давоми...

3093 09:05 / 27.03.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким таҳорат қилса ва уни чиройли суратда адо қилса, сўнгра жума намозига давоми...

2628 08:20 / 22.02.2018