1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Тавба ва истиғфор (2-қисм)

18:05 / 16.03.2018 3969 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шундай гуноҳлар борки, уларни қилган одамнинг аввал қилган барча яхшиликлари ҳабата бўлиб кетади. Улардан бири муртад (диндан қайтган) ҳолда ўлишдир. Аллоҳ таоло: «Сизлардан ким диндан қайтиб, кофир ҳолида ўлиб кетса, ана ўшалар дунёю охиратда амали ҳабата (беҳуда) бўлганлардир. Ана ўшалар дўзах аҳлидир. Улар унда мангу қолувчидир», деган (Бақара сураси, 217-оят). Шунинг учун мусулмон одам кишини диндан чиқарадиган амаллардан ниҳоятда ҳазир бўлиши, жумладан, Аллоҳни, динни, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни сўкишдан, бирор оят ёки шаръий ҳукмни масхара қилишдан эҳтиёт бўлиши керак. Зеро, тавба қилишга улгурмай ўлиб кетса, муртад ҳолида ўлган бўлади.

Аввалги яхшиликларни ҳабата қилиб юборадиган яна бир нечата гуноҳлар бор. Қуйида улардан иккитасини келтирамиз:

1. Аср намозини тарк қилиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким аср намозини қолдирса, амали ҳабата бўлибди», деганлар (Бухорий Абу Бурайдадан ривоят қилган).

2. «Аллоҳ Фалончини мағфират қилмайди» деб қасам ичиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Аллоҳ таоло: «Фалончини мағфират қилмаслигим ҳақида қасам ичаётган ким ўзи?! Мен Фалончини мағфират қилдим, сенинг амалингни эса ҳабата қилдим», дейди» (Муслим Жундубдан ривоят қилган). 

Имом Нававий ушбу ҳадиснинг шарҳида шундай деган: «Қилган гуноҳлари эвазига яхшиликларининг савоби соқит қилинади. Бу ерда мажозий маънода ҳабата дейилмоқда».

Ийна савдоси* ҳам рибонинг бир тури бўлиб, аввалги солиҳ амалларни йўққа чиқаради. Зайд ибн Арқам шундай савдо қилганида Оиша розияллоҳу анҳо унинг чўрисига: «Зайдга айтиб қўй, тавба қилмаса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан қилган жанглари(нинг савоби) бекор бўлибди», деганлар (Аҳмад ривоят қилган).

* Ийна савдоси – пулга муҳтож одам бир кишидан товарни насияга сотиб олиб, яна унинг ўзига нақдга, лекин зиёнига сотишидир. 

 

Шундай гуноҳлар борки, улар ўз миқдорича яхшиликларнинг савобини ҳабата қилиб юборади. Улардан бири зулм қилишдир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Умматимдан касодга учраган одам Қиёмат куни намоз, рўза, закот билан келадиган, аммо уни сўккан, буни ҳақоратлаган, уни зинода айблаган, бунинг молини еган, бунинг қонини тўккан, буни урган одамдир. Бунинг савобларидан унга ҳам берилади, бунга ҳам берилади. Зиммасидаги нарсалар тугамасидан савоблари тугаб қолса, уларнинг гуноҳларидан олиниб, бунга юкланади. Сўнгра у дўзахга ташланади» (Муслим ривоят қилган).

Шундай гуноҳлар борки, қайси амалга аралашса, ўша амални ҳабата қилиб юборади. Улардан ҳам иккитасини келтириб ўтамиз:

1. Риё. Уни баъзан кичик ширк деб ҳам аташади. Риё – бирор солиҳ амални одамлар мақтасин деган мақсадда, хўжакўрсинга қилишдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Аллоҳ табарока ва таоло: «Мен шерикка энг беҳожат Зотман. Ким бир амал қилса-ю, унда Мен билан бирга Мендан бошқани ҳам шерик қилса, уни ҳам, шеригини ҳам тарк этаман», деди» (Муслим Абу Ҳурайрадан ривоят қилган).

2. Берган садақасини миннат қилиш. Аллоҳ таоло: «Эй иймон келтирганлар! Садақаларингизни миннат ва озор билан ботил қилманглар», деган (Бақара сураси, 264-оят).

 

Яна шундай гуноҳлар борки, намознинг қабул бўлишига тўсқинлик қилади. Масалан, аёл эрига итоатсизлик қилиши, эри ундан ғазабнок ҳолда тунаши ана шундай гуноҳлардандир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирингиз хотинини тўшагига чақирса-ю, у бош тортса, фаришталар тонг отгунча уни лаънатлаб чиқадилар», деганлар (Ибн Ҳиббон ривоят қилган).

Аллоҳ таолога истиғфор айтиб, тавба қиламиз.

 

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қалб учун фикр майдонига киритадиган узлатга ўхшаш манфаат йўқ.ndash Манфаат ndash фойда етказиш.ndash .Қалб, лафзи икки хил маънода ишлатиладиБиринчиси ndash инсоннинг чап давоми...

4497 19:06 / 02.10.2017
Инсон борки, ёлғизликка тоқат қила олмайди. У ўзининг мулоқот қилиш учун яралганини англагани сабабли ҳам яқинлари билан мулоқотдан хотиржамликка эришади. Араб давоми...

4530 21:23 / 18.04.2018
Кимнинг ибтидоси нурафшон бўлса, интиҳоси ҳам нурафшон бўлади.Ушбу ҳикмат ўзидан олдинги ҳикматни тўлдириб келгандир. Барча амал ва ишларнинг хотимаси яхши ва давоми...

3494 20:08 / 12.08.2017
Сатр икки қисмдир маъсиятдан сатр қилиш вамаъсиятни сатр қилиш. Авомлар мартабалари махлуқотнинг назаридан тушишидан қўрқиб Аллоҳдан маъсиятни сатр қилишини давоми...

3182 17:29 / 15.04.2018