1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сотувдаги янги маҳсулотлар

«Бозор ва унга боғлиқ масалалар» китоби қайта нашр этилди

12:25 / 14.03.2018 3427 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Бозор ва унга боғлиқ масалалар» деб номланган китоблари.


БИСМИЛЛАҲИР РОҲМАНИР РОҲИЙМ

    Бандаларига молиявий муомалаларни ҳалол йўллар билан амалга оширишни ва ҳаром йўллардан четланишни амр қилган Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин!
Умматларига молиявий муомалаларни батафсил тушунтириб, уларни қандай амалга оширишни кўрсатиб берган маҳбуб Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафога мукаммал ва батамом салавотлар ва дурудлар бўлсин!
    Қадимги фуқаҳоларимиз ушбу «Бозор ва унга боғлиқ масалалар» деб атаётган китобимизда келадиган масалаларга оид бобни «Китобул байъи» – «Савдо китоби» деб аташган.
Ҳар бир инсон турмуш тақозоси ила ҳаётида доимий равишда молиявий муомалаларга дуч келади ва бу муомалаларда иштирок этади. Айни шу муомалалар одамларнинг кўп вақтини ва фаолиятини ўз ичига олади.
   Молиявий муомалалар тартибга солинмаса, уларнинг қоидалари бўлмаса, кишилар орасида келишмовчиликлар кўпайиши аниқ. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло бу ишни Ўз зиммасига олган ва умумий таълимотларни баён қилиб берган. Сўнгра Пайғамбаримиз алайҳиссалом орқали бу ишларнинг тафсилотини йўлга қўйган. Шу тариқа савдо сотиққа оид исломий ҳукмлар мусулмонлар ҳаётига татбиқ қилинган. Исломдан олдинги даврдаги бу борада шаклланган нотўғри ҳукмлар бирин-кетин бекор бўла бошлаган.
Кейинчалик фуқаҳоларимиз ушбу мавзуда келган оят ва ҳадислардан чиқадиган ҳукмларни тартибга солиб, ижтиҳод даражасига етмаган мусулмонлар учун уларга ёрдам тариқасида осонлаштириб, тушунтириб беришган.
    Ҳозирги кунимизда одамлар орасида молиявий муомалаларда турли келишмовчиликлар, уруш-жанжаллар ва маҳкамабозликлар чиқаётгани ҳеч кимга сир эмас. Бу каби нохуш ҳолатларни камайтириш учун нима қилиш лозим? Бизнингча, шариатимизда кўрсатилган таълимотларни яхшилаб ўрганиб, уларга амал қилиш зарур.


Муаллиф: Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Номи: «Бозор ва унга боғлиқ масалалар»
Нашриёт: «HILOL NASHR» Нашриёти
Сана: 2018
Ҳажми: 104 бет
ISBN: 978-9943-4359-6-4
Ўлчами: 84×108 1/32
Муқова: юмшоқ

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 7998-сонли тавсияси ила чоп этилган

Китобда қуйидаги масалаларга оид маълумотлар ўрин олган:

Ҳалол ризқ топиш фарздир
Ҳаромга қўл уриш мумкин эмас
Тижорат ва унинг одоблари
Савдога оид илмни ўрганиш зарур
Савдода ёлғон гапириш ҳаром
Ёлғон қасам ичиш энг катта гуноҳлардан
Савдода ростгўйлик – икки дунё шарафи
Савдода алдамчилик ҳаромдир
Ўлчовдан уриб қолиш ҳаромдир
Эҳтикор (монополия) ҳаромдир
Рибо ҳаромдир
Савдо молининг олдини тўсиб чиқиш ҳаромдир
Ўзганинг савдоси устига савдо қилиш ҳаромдир
Ҳаром нарсаларнинг савдоси ҳаромдир
Яхши ният ва Аллоҳнинг зикри
Саҳархезлик – фазилат
Савдогар маданиятли бўлиши керак
Савдогар бағрикенг инсондир
Нархни кўп оширмаслик
Шубҳали нарсалардан йироқда бўлиш
Хайр-эҳсон қилиб туриш
Закотни вақтида адо этиш
Ҳамкасблар билан яхши алоқада бўлиш
Золим харидорга ёрдам бермаслик
Харидор билан гўзал муомалада бўлиш
Қалбаки пулларни ишлатмаслик
Айниб қолган харидорга ёрдам бериш
Тармоқли савдо
Таварруқ савдоси
Таварруқ савдосининг ҳукми
Тақсит савдоси
Шартнома
Битимнинг асоси
Келишув шартлари
Ширкатлар ҳақида
Музораба ширкати
Пул бирликларини бир-бирига сотиш ҳақида
Ислом Фиқҳи Академиясининг фатвоси
Қийматни олдин бериш савдоси
Саламнинг шартлари
Қўшимча маълумотлар


Тошкент шаҳри: (+998 71) 216 29 27

Тошкент, Чорсу (+998 91) 134 82 88

Тошкент, Шайҳонтоҳур (Кўкча) (+998 97)  7552370

Наманган шаҳари: (+998 90) 322 25 22

Андижон шаҳри: (+998 90) 2110574

(илтимос код билан теринг!)

Марғилон шаҳри: (+99895) 401 49 03

Самарқанд шаҳри: (+99891) 522 44 99

Денов шаҳри: (+99893) 5035694

Ургенч шаҳри: (+99891) 4210010

www.hilolnashr.uz

(Иш вақти 09:00 - 17:00) 


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
quotМазҳабсизлик Ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир, китоби чоп этилди.Мазҳабсизлик Ислом шариатига таҳдид солувчи энг хатарли бидъатдир, деб давоми...

4896 05:00 / 02.02.2015
.Улуғлар шундай яшашган, Ёзувчи Аҳмад Муҳаммад Турсуннинг .Ҳилолнашр, нашриёти томонидан тақдим этилган .Сиз қандай яшамоқчисиз, китоби ўқувчилар томонидан давоми...

3029 16:40 / 23.01.2020
.Ҳилол, диниймаърифий, ижтимоийадабий журналининг 10 19сониҒоя муаллифи Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳБош муҳаррир Исмоил Муҳаммад СодиқБош давоми...

1407 16:57 / 05.10.2020
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб .Ҳадис ва Ҳаёт, туркумининг .Рўза, деб номланган 9жузи қайта нашр этилди.Қадрли китобхон давоми...

1547 13:00 / 10.12.2020
Аудиолар

120158 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41819 14:35 / 11.08.2021