1445 йил 15 шаввол | 2024 йил 24 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ақийда

Шайтоннинг васвасасидан сақлайдиган калима

20:59 / 13.03.2018 13098 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қачон Қуръон ўқисанг, Аллоҳдан қувилган шайтондан паноҳ сўрагин.

Яъни «Аввал «Аъуузу биллаҳи минаш шайтонир рожийм»ни айтиб туриб, кейин Қуръон қироатини бошлагин». «Аъуузу биллаҳи»ни айтиш Қуръони Карим тиловати учун тилни поклайди. Кишини Аллоҳнинг Китоби бўлмиш Қуръони Каримни ўқишга тайёрлайди. Шайтоннинг васвасасидан сақлайди. Бутун вужуди ва шуурини Аллоҳ томон буради. Ушбу ояти каримадан уламоларимиз Қуръон ўқишни бошламоқчи бўлган ҳар бир инсонга «Аъуузу биллаҳи»ни айтиш вожиблиги ҳукмини чиқарганлар. Чунки Аллоҳ шунга амр қилмоқда. Аллоҳнинг амри ҳар бир мўминга вожиб. Уни қилмаган одам гуноҳкор бўлади.

«Наҳл» Албатта, иймон келтирганларга ва Роббларига таваккул қилганларга у(шайтон)нинг ҳукмронлиги йўқ.

Шайтон қанча уринмасин, қанча васваса қилмасин, Аллоҳга иймони бор одамни йўлдан ура олмайди. Чунки мўмин одамнинг қалби Аллоҳга боғлиқ бўлади. Аллоҳга боғлиқ қалбга эса на васваса таъсир қилади ва на ғулғула тушади. Аллоҳгагина таваккул қиладиган, фақат Унгагина суянадиган мўминлар бошқа томонга умуман қиё боқмайдилар. Шунинг учун ҳам шайтон мўминга ва Аллоҳга таваккул қилувчи шахсга султонини – ҳукмини ўтказа олмайди.

«Наҳл» Унинг ҳукмронлиги фақат уни дўст тутадиганларга ва у сабабли мушрик бўлганларга, холос.

Шайтонни ўзига валий ва дўст этиб олганлар бўлса, албатта, шайтон уларга эга бўлиб, ҳукмронлигини ўтказади. Шунингдек, шайтон сабабли мушрик бўлганлар бўлса, унга ибодат қилиб, Аллоҳга ширк келтирган ёки шайтон васвасасига учраб, бошқа нарсаларни Аллоҳга шерик қилганлар бўлса, уларга ҳам шайтон ўз ҳукмронлигини ўтказади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири Ҳилол китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Асмоул ҳусна ndash гўзал исмлар тўғрисидаги оят ва ҳадислар мусулмонларнинг катта эҳтимомларига сазовор бўлган.Аллоҳ таолонинг исмлари ва сифатларини уларнинг давоми...

6026 05:00 / 07.03.2017
Тилшунос уламоларИсмсанаИловаАбу Ҳасан Журжонийҳ.392м.1002Абдулқоҳир Журжонийҳ.471м.1078Балоғат фани асосчиси.Хатиб Қазвинийҳ.739м.1338.АлИйдоҳ фи ъулумилбалоғоҳ, давоми...

1829 14:00 / 02.09.2021
947. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Мўмин пешона тери билан ўлади,, дедилар,.Термизий, Насаий ва Аҳмад ривоят давоми...

7622 17:51 / 13.07.2017
699ndash767Мусулмонлар оммасига Имоми Аъзам номи ила машҳур бўлган бу зот ҳақида кўплаб мақолалар ва китоблар ёзилган. Биз эса у кишининг улуғ ҳаётлари билан қисқача давоми...

4684 12:10 / 11.06.2019