1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатнинг рухсат этилган турлари (9-қисм)

14:02 / 03.03.2018 3926 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

9. Ҳасрат ва афсус маъносида ғийбат қилиш. Афсус тарзида ғийбат қилиш дурустдир. Масалан, «Фалончининг намоз ўқимаётганига ёки зинога мубтало эканига афсусдаман», дейиш. Чунки бир кишининг ёмон ишлар қилаётганини кўриб, афсус чекиш яхши хислат ҳисобланади. Зеро, ҳар бир мусулмон ўз биродарининг гуноҳ қилаётганини, шайтонга мағлуб бўлганини кўрса, унинг ҳолига раҳми келиши лозим.

Насиҳат. Шақиқ раҳимаҳуллоҳ айтадилар: «Бир одамнинг ёмонлигини эсласанг-у, лекин унинг ҳолига раҳминг келмаса, сен ундан ҳам ёмонроқ экансан. Солиҳ бир кишини эсласанг-у, лекин қалбингда тоат ҳаловатини (лаззатини) топмасанг, янада ёмонроқ одам экансан».[1]

Насиҳат. Калом илми намояндаларидан бири шундай дейди: «Кишининг ёмон сифатларини таҳқирлаш ва пастга уриш учун зикр қилиш ғийбат бўлади. Унинг ҳолига афсусланиш маъносида зикр қилиш эса ғийбат саналмайди».[2]

10. Ноаниқ ва мавҳум одамни ғийбат қилиш. Бир кишининг ёмон сифатларини унинг номини айтмай баён қилиш дурустдир. Бу ҳақда «Баззозия», «Сийрати Аҳмадийя», «Ад-Дуррул мухтор», «Хизонатур-ривоёт» ва бошқа китобларда зикр қилинган.

«?Ғийбат ўзи нима»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов


[1] «Танбеҳул ғофилин».

[2] «Хизонатур-ривоёт».

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳга етишишинг У Зот ҳақидаги илмга етишишингдир. Аслида Роббимиз бир нарсанинг Унга етишидан ёки Унинг бир нарсага етишишидан улуғдир.Ибн Атоуллоҳ давоми...

4637 17:38 / 18.07.2017
Ҳикоят. Суфён ибн Ҳусайн айтади .Иёс ибн Муовиянинг1 ёнида ўтирган эдим, бир одам ўтиб қолди. Мен уни ғийбат қилдим. Шунда Иёс ибн Муовия менга .Жим бўл,, деди. Сўнг .Эй давоми...

3108 14:26 / 15.03.2018
Ўтган гаплардан вараъ камолот сифатларини ўзида жамловчи мақом экани кўриниб турибди.Ҳасан Басрий раҳматуллоҳи алайҳи Маккага бориб, Масжидул Ҳаромга кирибди. давоми...

3095 13:02 / 07.03.2018
Насиҳат. Вуҳайб Маккий1 раҳимаҳуллоҳ айтади .Ғийбатни тарк этиш мен учун дунё ва ундаги нарсалар яратилганидан бошлаб йўқ бўлгунига қадар меники бўлиб, уларни давоми...

2730 15:03 / 27.03.2018