1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Калом қалбга боғлиқдир

17:20 / 04.02.2018 2792 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир чиққан каломда у чиққан қалбнинг либоси бордир.

Нурдан кейин чиқадиган каломнинг аломати қалбларга таъсир қилиш, руҳларни ҳаяжонга солиш, сирларни завқлантиришдан иборатдир. У каломни ғофил эшитса, огоҳланади, осий эшитса, зажрланади, итоаткор эшитса, яна ҳам фаоллашади, йўлда юрувчи эшитса, чарчоқни унутади, етишган эшитса, ҳолидаги мавжуд имконияти зиёда бўлади. 

Сўз – сўзловчининг сифатидир. Агар сўзловчи нурли бўлса, тингловчининг қалбини мунаввар қилади. Агар сўзловчи хира бўлса, унинг сўзининг чегараси тингловчининг қулоғидир.    

«Ҳар бир чиққан каломда у чиққан қалбнинг либоси бордир».

Одамлар ёпиқ дўконлардир, гапирсалар, очиладилар. Чорвадор билан аттор ҳам гап-сўзи билан фарқланади. 

Сўз қалбдан чиқса, қалбга етади. Сўз тилдан чиқса, энг узоқ борадиган ери қулоқдир. Ҳолнинг ҳаракатга солиши мақолникидан (сўздан) кучлидир. Агар ҳол билан мақол (сўз) жамланса, тубсиз денгиз ва ёруғ юлдуз бўлиши турган гап. 

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Хислатли ҳикматлар шарҳи китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қабул бўлишда сенга борлиги ғойиб бўлган ва вужуди арзимас бўлган амалдан умидворроқ амал йўқ.Мўмин банда бу дунёда қиладиган барча амалларининг Аллоҳ таоло давоми...

4369 00:53 / 13.11.2017
3. .У Зотни бирор нарса тўсишини қандай тасаввур қилиш мумкин Ҳолбуки, ҳамма нарсада У зоҳир бўлганку,Бу жумланинг маъноси қуйидагича. Қандай қилиб банда билан давоми...

4116 16:40 / 08.10.2017
3. Муxoлaфaт сaбaбидaн ғийбaт қилиш ва унинг муолажаси. Муxoлaфaт сaбaбидaн ғийбaт қилиш деганда озор етказган кишидан хaфa бўлиб, уни ёмонлаш ва одaмлaр oлдидa унинг давоми...

3275 18:39 / 12.05.2018
Мўминларга айт, кўзларини тийсинлар ва фаржларини сақласинлар. Ана шу улар учун покдир. Албатта, Аллоҳ нима ҳунар қилаётганларидан ўта хабардордир.Ушбу ояти давоми...

5746 19:30 / 26.09.2017