1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Чап тараф соҳиблари

17:39 / 28.01.2018 3877 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ва чап тараф соҳиблари... Чап тараф соҳиблари недир?!

Самум ва қайноқ сувдадирлар.

Оловли шамол – самум кишининг баданини ташқаридан тешиб ўтувчи шамолдир.

Қайноқ сув – ҳамим дўзахийларнинг баданини ичидан тешади. Чап тараф эгалари шулар ичида доимий азобда бўладилар.

Қоп-қора тутун соясидадирлар...

На салқин эмас ва на фойдали.

Аввалги оятларда таъкидланганидек, жаннатийлар «ёйилган соя»да роҳатланадилар. Унинг аксича, жаҳаннам аҳли дўзахнинг салқини йўқ, фойда бермас қоп-қора тутуни соясида, азобларига азоб қўшилиб, жазоланар эканлар. Уларнинг бу улкан азобга дучор бўлишларининг сабаби нима?

Албатта, улар бундан олдин маишатпараст эдилар.

Яъни улар дунё лаззатининг ортидан эргашиб, иймонни, диёнатни унутган тоифадан бўлган эдилар.

Ва катта гуноҳда қатъий эдилар.

«Катта гуноҳ»дан мурод мушриклик, кофирликдир.

Яъни дўзахийларнинг азобга дучор бўлишларининг энг катта сабаби уларнинг мушрик ва кофир бўлиб ўтганликларидир. Айни чоғда, катта гуноҳларни саркашлик билан қилганлар ҳам ушбу азобларга дучор бўладилар.

Ва: «Биз ўлиб, тупроқ ва суяк бўлсак ҳам, қайта тирилтириламизми?

Аввал ўтган оталаримиз ҳам-а?!» – дер эдилар.

Мазкур уч гуноҳ – куфру ширк, ҳойи-ҳавасга берилиш ва қайта тирилишга ишонмаслик – бир-бирларига узвий боғлиқ бўлиб, инсониятнинг ҳалокатига асосий сабабдир. Ҳойи-ҳавасга берилиш, фақат лаззат, маишат ортидан овора бўлиб ўтиш инсонни бузади. Қайси қавм ушбу нарсага мубтало бўлса, муқаррар ҳалокатга учраганлиги тарихдан маълум.

Қиёматга, жумладан, ўлгандан сўнг қайта тирилишга ишонмаслик ҳам барча гуноҳларнинг бошидир. Модомики, инсонда ушбу ақийда бўлмас экан, унинг инсонлиги қолмайди. Ҳамма нарсага бу дунёнинг ўзида эришиб қолишга ҳаракат қилади. Қайта тирилишга ишонмайдиган кимса бу дунёнинг беш кунлик дунё эканини, тез ўтиб кетишини билади ва фурсатни қўлдан бермай деб, кўнглига келган ишни қила бошлайди. Натижада у куфр ва мушриклик гуноҳига ботиб кетади. Бунинг оқибатида эса охиратда чап тараф эгаларидан бўлиб қолади.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Тафсири ҳилол китобидан)




Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳикмати буюк Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларини доимо хавфу ражо қўрқинч ва умид билан тарбиялаб келади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло яратган ҳар бир нарсада давоми...

4323 16:24 / 09.01.2018
Қуръони Карим шундайки Овозларимизни тартибга солиб қўйди .Юришингда мўътадил бўл ва овозингни пасайтир. Чунки овозларнинг энг ёмони эшакнинг овозидир, давоми...

2350 09:18 / 05.12.2023
Муслима аёл фақат мусулмон эркак билангина турмуш қуриши мумкин. Ғайридийн эркакка эрга тегиш муслима аёлга қаттиқ ман қилинган. Бу борада эркак аҳли китоб бўлса давоми...

8360 17:47 / 06.01.2018
4565. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким Аллоҳдан сўрамаса, У Зот ундан ғазабланади,, дедилар,.Шарҳ Ибн Масъуд давоми...

3961 19:36 / 14.11.2017