1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ғийбатнинг тақсимлари (3-қисм)

17:25 / 17.01.2018 3977 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тўртинчи тақсим

2. Либос ғийбати. Кишининг либосини ғийбат қилиш, масалан, фалончи гадойларга ўхшаб кийинади, ҳаром либос кияди, ипак кўйлак кияди, бузуқларга ўхшаб кийинади, шими тўпиғидан пастга тушиб туради ва ҳоказо деб гапиришдан иборатдир.

Ҳикоя. Оиша розияллоҳу анҳо айтадилар: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бир аёл ҳақида «Унинг этаги узун» деб гапирдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тупур, тупуриб ташла!» дедилар. Тупурган эдим, оғзимдан бир парча гўшт тушди».[1]

Тавсия. Аввалги олимлардан бири: «(Камситиш ниятида) фалончининг кийими калта ёки узун десанг, уни ғийбат қилган бўласан», деб айтган.[2]

3. Насаб ғийбати. Насаб ғийбати деганда фалончининг насаби яхши эмас ёки унинг ота-бобоси тайин эмас, зоти паст ёки шажараси номаълум ва ҳоказо гапларни айтиш тушунилади.

Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳеч бир одамнинг иккинчи одамдан дин ёки солиҳ амалдан бошқа нарсада ортиқлиги йўқ», дедилар, яъни одам бошқалардан дини ёки солиҳ амали билангина устун, афзал бўлади, насаби билан эмас.[3]

Насаби билан фахрланиш, бошқаларнинг насабини айблаш энг ёмон иллатлардан биридир. Иншааллоҳ, бу ҳақда ғийбатнинг сабаблари баёнида муфассал сўз юритамиз.

«?Ғийбат ўзи нима»

 Муҳаммад Абдулҳай Лакҳнавий

Таржимон: Ёрқинжон Фозилов


[1] «Ат-Тарғиб ват-тарҳиб».

[2] «Танбеҳул ғофилин».

[3] Абдулваҳҳоб Шаъроний «Кашфул ғумма» китобининг «Одамларни таҳқирлаш» бобида келтирган.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Шубҳа, сўзи луғатда .ўхшаш, маъносини билдиради. Яъни шубҳали нарса ўзидан бошқа нарсага ўхшашдек туюлади. Унинг аниқлиги йўқ бўлади.Уламоларимиз ҳалол ва ҳаром давоми...

5650 17:20 / 14.09.2017
Аллоҳ таолога муҳаббат банданинг энг олижаноб хислатларидан биридир. Бандани Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи ибодатлар эса руҳни озиқлантиради ва қалбни давоми...

5157 17:08 / 01.10.2017
.Тавба, сўзи луғатда .қайтиш, ва .бурилиш, маъноларини билдиради. Гуноҳдан бурилиб қайтган, уни бутунлай ташлаган бандага нисбатан .тавба қилди, дейилади.Уламолар давоми...

7004 16:27 / 28.10.2017
Тўртинчи сабаб ёмoн улaмoлaргa эргашиш вa унинг муoлaжaси.Кўпинча ғийбaт билан мaшғул бўладигaн улaмoлaргa эргашиш ҳaм ғийбат қилишга сабаб бўлади. Чунки oдaмлaр давоми...

2762 15:17 / 02.06.2018