1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Фақирликдан қўрқиб...

08:20 / 21.01.2018 3023 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Эй Аллоҳнинг Расули, қайси садақанинг ажри улканроқ?» деди. У зот: «Ўзинг соғлом, хасис ҳолингда, фақирликдан қўрқиб, бойликни орзу қилиб туриб садақа қилишингдир. Лекин буни жон ҳалқумга етгунгача чўзмайсан. Сен «фалончига унча, фалончига бунча», дейсан, ҳолбуки у аллақачон фалончиники бўлиб қолган», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Азон билан иқоматнинг орасидаги дуо рад қилинмайди,, дедилар.Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.

2711 17:10 / 08.03.2018
Самура ибн Жундуб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиАллоҳнинг набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ўт дўзахийларнинг баъзисини икки тўпиқларигача ёндиради. Ва давоми...

2852 09:05 / 13.04.2018
Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким аср намозини тарк қилса, амалини ҳабата қилибди,, дедилар.Имом Бухорий ривоятлари.

3037 09:25 / 19.03.2018
. . 5958. Нофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У киши аввалги муҳожирларга тўрт санада тўрт минг нафақа тайинлади. Ўғлига эса уч минг беш юз давоми...

1362 11:40 / 07.11.2018