1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Қуръон

РАЙ БИЛАН ТАФСИР ҚИЛИШДАН ҲАЗИР БЎЛИШ

05:00 / 19.01.2017 3340 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Жундуб ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Аллоҳнинг китобида ўз райи билан гапириб тўғри айтган бўлса ҳам хато қилган бўлади», дедилар». Сунан эгалари ривоят қилишган.

Шарҳ: Агар одамларга Аллоҳнинг китобида ўз райи билан гапиришга изн берилса ҳамма ўз гапини гапиравериб бошқа динларнинг китобларига етган ҳалокатли зарар Қуръони Каримга ҳам етиши мумкин эди. Аллоҳнинг каломи ва дини ҳақида ҳар ким ўзича гапириши мутлақо мумкин эмас. Фақатгина махсус илмларни пухта ўрганган, шахс сифатида шаръий талабларнинг ҳаммасига тўлиқ жавоб бера оладиган кишиларгина бу ишни қилишлари мумкин. 

Бошқа кишиларга агар гаплари тўғри бўлса ҳам бу ишни қилишга рухсат йўқ. Чунки унинг гапи тахминий бўлиб иттифоқо тўғри келиб қолган бўлади. Бир оят ҳақидага тахмини иттифақо тўғри чиқиб қолган одамга Аллоҳнинг каломи ҳақида ўз ҳавои нафсига биноан гапиришга изн бериб бўлмайди, албатта.


Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Қуръонда илмсиз бир гапни айтган бўлса, дўзахдаги ўрнидан жой олаверсин», дедилар». Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Бу жуда ҳам катта таҳдиддир. Ундан доимо қўрқиб турмоқ лозим.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар

3988 17:04 / 08.01.2017
Қуръони Каримнинг етти ҳарфда нозил бўлгани ҳақидаги мавзу энг нозик мавзулардан бири ҳисобланади. Бу мавзунинг нозиклиги бир неча омилга боғлиқ.Аввало, Қуръони давоми...

5053 13:56 / 28.01.2020
2. .Қуръонни Муҳаммад алайҳиссаломнинг ўзи тўқиб олган,, деган даъво.Мушриклар Муҳаммад алайҳиссаломни ёлғончиликда айблар, .Қуръонни ўзи тўқиб олган, .Аллоҳдан давоми...

5313 16:40 / 21.01.2019
.Сабаби нузул, илмининг фойдалари кўп бўлиб, улардан баъзилари қуйидагилардан иборатБиринчи фойда Аллоҳ Қуръони каримда нозил қилган нарсанинг муайян ҳикматини давоми...

4293 13:30 / 08.06.2019