1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Буюк математик олим Жеффри Ланг нима учун Исломни қабул қилди, кейинги ҳаёти қандай кечди?

16:38 / 04.01.2018 11356 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Д.Жеффри Ланг  Американинг Канзас университетида математикадан дарс беради. У 1954 йил Бридге Порт шаҳрида туғилган ва католик оиласида ўсган, шунингдек, католик мактабида таълим олган. Бироқ у ўтган асрнинг 80-йиллари бошларида Исломни қабул қилгунига қадар ўн йил давомида атеист бўлиб яшади.

Ҳаёти шу зайлда давом этаётган пайтда бир мусулмон оила унга Қуръон таржимасининг бир нусхасини берди, бу унинг Ислом динига ишониши ва уни маҳкам тутиши учун даъватнинг нусхаси эди гўё! Сўнгра у ўзининг “Таслим бўлишга қарши кураш” номли китобида бир қиссани баён қилади.

 Жеффри Ланг  Исломга киришидан олдин америкалик бир яҳудий аёлга уйланган эди. У билан бирга бир муддат яшаб, сўнгра ажрашди. Исломни қабул қилгандан сўнг саудиялик аёлга уйланиб, ундан учта қиз кўрди.

Жеффри Ланг   Американинг математик олими. Маълумки, математика чекланган аниқликка асосланган фандир. Америка айни дамда барча нарсада пешқадам ва у ерда замонавий цивилизация энг юқори даражададир. Шунга кўра, Лонг Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нубувватига ва унинг шариатига иймон келтиришга ошиқарди. Лонг бу динда ўзининг ғарблик бўлишига ҳамда математик бўлишига бирон монелик кўрмасди.

  У илк бор ибодат қила бошлагач, ўзидаги ҳис-туйғуларнинг ёрқин ифодасини бизга баён қилади. У намозга киришар экан,  пешонаси ва қалби билан сажда қилди. Шу он қалби Аллоҳ томон талпинаётганини ҳис этиб, беихтиёр кўзлари ёшга тўлди ҳамда Исломгача бўлган ҳаёти бирма-бир кўз олдига кела бошлади...

Лонг хотираларини эсга олиб: “Мен Исломга кирган кунимда имомнинг олдига бориб намоз қандай ўқилиши баён қилинган китобча билан танишдим,  лекин мусулмон талабаларининг айтган гаплари мени ҳайратда қолдирди. Улар  “Вақтни эътиборга олиш яхшироқ”, “Секин-аста, оз-оздан” каби сўзлар билан мени ҳайрон қолдирдилар. Мен: “Ибодат жуда қийинми?!” – деб ўзимга ўзим савол бердим. Аммо талабаларнинг маслаҳатларини эътибордан четда қолдирдим.

  Ўша кеча узоқ вақт давомида кичик хонамда ўтириб, у ерда намоз ҳаракатларини ўргандим, Қуръон оятларини ва намозда ўқиш учун дуоларни ўқидим. Мен ўқиган нарсаларнинг аксари араб тилида бўлгани сабабли матнларни ва уларнинг инглиз тилидаги маъноларини эслаб қолишим керак эди. Бу вақтда алламаҳал бўлганди. Мен хуфтон намозини ўқишни қасд қилдим. Ҳаммомга кирдим-да, таҳорат амаллари ёзилган китобни олдимга қўйиб, таҳорат қила бошладим. Таҳоратни тугатгач, китобни аста ёпиб, хонамга кирдим. Қиблани тахминан белгилаб намозга киришдим. Қўлларимни кўтариб, пас овозда “Аллоҳу Акбар” деб такбир айтдим. Секин овозда айтганим боиси, биров мени эшитиб қолишидан “қўрқдим” аслида! Тўсатдан дераза очиқ қолганини сездим. “Қўшниларим кўриб қолса нима бўлади”, деган савол билан намозимни бузиб, ойнани ёпгани юрдим. Сўнгра деразадан бирров ташқарига қараб қўйдим-да, кўчада ҳеч ким йўқлигига ишонч ҳосил қилиб, деразани ёпдим. Сўнг хонага қайтиб, намозни бошладим... “Аллоҳу Акбар”! Сўнгра секин овозда Фотиҳа сурасини ўқий бошладим. Сўнг қисқа сурани унга эргаштирдим, албатта, араб тилида. Лекин, агар бирор араб қироатимни эшитганида, умуман тушунмас эди. Сўнгра яна такбир айтдим-да, рукуга кетдим. Рукуда турар эканман, қалбимда бир куч туришга ундарди. Чунки мен ҳаётимда ҳеч кимга эгилмаган эдим. Аллоҳ учун эгилаётганим мени хурсанд қиларди. Узоқ муддат шу ҳолда турдим-да, сўнг такбир айтиб қиёмга турдим. Яна такбир айтиб саждага бордим. Ичимдаги ҳалиги яширин куч пешонамни ерга қўйишимга қаршилик қиларди. Яна ўзимга тасалли бердим-да, “Аллоҳ учун-ку..!” деб саждада узоқ қолдим. Ҳаётим кўз олдимдан бирма-бир ўта бошлади. Йиғладим. Аллоҳдан гуноҳларимни кечиришини сўраб йиғладим. Ана шундай ҳолатда намозни салом билан тугатиб, ўтирган ҳолимда қолдим. Қўлларимни кўтариб, кўп дуо қилдим.

    Ана шу пайтда мен аввал ҳис қилмаган кўп нарсаларни ич-ичимдан туйдим. Уларни сўз билан баён қилиб беролмайман. Мен дуо билан сўзимни якунлайман: “Аллоҳим, агар Сенга яна куфр келтирадиган бўлсам, ундай қилмасимдан жонимни ол! Аллоҳим, мени бу ҳаёт қийинчиликларидан қутқаргин. Мен сени инкор қилган ҳолда бир кун ҳам яшамоққа қодир эмасман, мени кечир, Роббим!”.


Шукруллоҳ Қурбонов таржимаси



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Кеча қоронғу эди. Осмондаги зулматни парчалаб ташлайдиган ой ҳам кўринмасди. Ҳали шаҳарлар нур кўрмаган. Аммо гўшт ва қондан иборат бир Ой Мадина кўчаларида қадам давоми...

2412 11:00 / 14 февраль
Эй иймон келтирганлар Ўзингиздан бошқадан сирдош тутманг. Улар сизга парокандалик келтиришда бўшашмаслар. Машаққатда қолишингизни хоҳлайдилар. Нафратлари давоми...

3856 16:33 / 29.04.2018
Бир киши ҳазрат Таҳановий раҳматуллоҳи алайҳга шундай деб ёзди.Жуда кўп зикр ва тиловат қила бошлаганман. Таҳажжуд ҳам хуфтондан кейин кечанинг охирги кечасида давоми...

3111 09:16 / 18 март
Қандай қилиб арабларни яхши кўрмаймиз, ахир улардан саййидимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам, Абу Бакр, Умар, Усмон ва Али розияллоҳу анҳумлар чиққан давоми...

1323 21:00 / 10.11.2022