1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара сураси, 159-оят

20:05 / 26.12.2017 3495 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Албатта, Биз нозил қилган равшан(оят)ларни ва ҳидоятни одамларга китобда баён қилиб берганимиздан кейин беркитганларни – ана ўшаларни Аллоҳ лаънатлайдир. Ва лаънатловчилар лаънатлайдир. Бақара 159. 

Ушбу оятлар нозил бўлаётган пайтда яҳудий ва насронийлар Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом, Қуръони Карим ва Ислом ҳақида Аллоҳ таоло Таврот ва Инжилда баён қилиб берган ҳақиқатни беркитаётган эдилар. Ана ўшалар ва уларга ўхшаганларнинг барчалари, ким ва қаерда бўлишидан қатъи назар, Аллоҳ Ўз китобларида – Забур, Таврот, Инжил ва Қуръонда баён қилиб берган оятларни ва ҳидоятни беркитсалар, Аллоҳ таоло уларни лаънатлайди. Яъни ғазаб ва зажр билан қувлайди, ҳайдайди. Камига, бошқа барча лаънатловчилар ҳам лаънатлайдилар. Яъни фаришталар, мўминлар, инсу жин – лаънатлашга қобилияти бор ҳамма-ҳамма лаънатлайди. Ушбу ҳукм остига ҳақни билиб туриб айтмайдиган, нимадир сабабга кўра беркитадиган барча одамлар ҳам киради.

Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича, у киши:

«Агар Аллоҳнинг китобида бир оят бўлмаганида, ҳеч кимга ҳеч нарса гапирмас эдим», – деган эканлар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу худди мана шу оятни кўзда тутганлар.

Шу зотдан ривоят қилинган бошқа бир ҳадиси шарифда Набий алайҳиссалом:

«Ким бир илмдан сўралса-ю, уни беркитса, қиёмат куни оловдан бўлган юган билан юганланади», – деганлар.

Ушбу оят ва ҳадисларни ҳужжат қилиб, уламолар Ислом ҳақидаги илмларни тарқатишнинг вожиблиги, беркитишнинг эса ҳаромлиги ҳақида фатво чиқарганлар.

  Ояти каримада Аллоҳдан келган ҳар бир илмни беркитувчиларга қаттиқ жазо белгиланади. Лекин баъзан ҳар хил сабаблар билан бу гуноҳга йўл қўйилса, кейин ҳақиқатга қайтмоқчи бўлганларга эшик батамом ёпилган эмас. Балки умид эшиги очиқ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бақара 277. Албатта, иймон келтирган, солиҳ амалларни қилган, намозни тўкис адо этиб, закотни берганларнинг ажрлари Робблари ҳузуридадир. Уларга хавф давоми...

2874 22:48 / 31.05.2017
Улар .Яҳудий ёки насоро бўлинг, ҳидоят топасиз,, ndash дедилар. Айт .Балки ҳаниф бўлган Иброҳимнинг миллатига динига эргашамиз ва у мушриклардан бўлмаган эди,. Бақара давоми...

2894 06:10 / 02.12.2017
Ҳар кимнинг юзланадиган тарафи бор. У ўшанга юзланувчидир. Бас, яхшиликларга шошилинг. Қаерда бўлсангиз ҳам, Аллоҳ ҳаммангизни келтирадир. Албатта, Аллоҳ ҳар бир давоми...

3549 10:05 / 15.12.2017
Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун тугал адо этинг. Агар ушланиб қолсангиз, муяссар бўлган ҳадий вожиб. Ҳадий ўз жойига етмагунча, сочингизни олдирманг. Сиздан ким бемор давоми...

2875 10:20 / 02.02.2018