1445 йил 19 шаввол | 2024 йил 28 апрель, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Энг тақволиси

08:05 / 29.12.2017 2574 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Эй Аллоҳнинг Расули, одамларнинг энг мукаррами ким?» дейишди. У зот: «Энг тақволиси», дедилар. «Сиздан бу ҳақда сўраётганимиз йўқ», дейишди. У зот: «Ундай бўлса, у Юсуф Набиюллоҳ ибн Набиюллоҳ ибн Набиюллоҳ ибн Халилуллоҳдир», дедилар. «Сиздан бу ҳақда ҳам сўраётганимиз йўқ», дейишди. У зот: «Унда араб маъданлари* ҳақида сўраяпсизларми? Уларнинг жоҳилиятдаги яхшилари Исломда ҳам яхшиларидир, агар фақиҳ* бўлсалар», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Изоҳ: «Набиюллоҳ» – Аллоҳнинг набийси дегани. Юсуф алайҳиссаломнинг ўзлари ҳам, оталари Яъқуб алайҳиссалом ҳам набий бўлишган, у кишининг отаси Исҳоқ алайҳиссалом ҳам набий бўлганлар. Халилуллоҳ – Исҳоқ алайҳиссаломнинг отаси Иброҳим алайҳиссаломнинг лақабидир.

* Маъдан – наслнинг бошланиш нуқтаси.

 * Фақиҳ – шариат илмларини яхши биладиган, уларнинг моҳиятини теран ва тўғри тушуна оладиган олим.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Садақа молни ноқис қилмайди. Аллоҳ афв билан бандага иззатдан бошқани давоми...

3532 17:16 / 12.05.2021
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ислом беш нарса устига қурилгандир. .Ла илаҳа иллаллоҳ ва анна Муҳаммадан давоми...

3117 09:30 / 07.04.2018
. ,. .Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Умматимдан бир тоифа ҳақда зоҳир бўлган ҳолларида давом этарлар, давоми...

1677 09:52 / 21.07.2019
Зубайр ибн Адий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Биз Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бориб, Ҳажжож золимдан етаётган азиятлар ҳақида шикоят давоми...

2493 13:10 / 23.01.2018