1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Сен учун энг суюкли нарса нима?

20:20 / 26.12.2017 2820 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бу киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан қуйидаги ҳикояни эшитдилар:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шундай деяётганларини эшитганман: «Аллоҳ Бану Исроилдан учтасини – пес, кал ва кўрни синамоқчи бўлиб, уларга бир фариштани юборди. У песга келиб: «Сен учун энг суюкли нарса нима?» деди. У: «Чиройли ранг ва чиройли тери. Одамлар мендан жирканаётган мана бу нарсанинг кетиши», деди. Шунда (фаришта) уни силаган эди, ундан жирканалаётган нарса кетиб, унга чиройли ато этилди. Кейин (фаришта): «Сен учун энг суюкли мулк нима?» деди. У: «Туя», деди [ёки «Сигир», деган. Унга ҳомиласи ўн ойлик моя ато этилди. (Фаришта) «Баракасини берсин», деди.

Кейин калнинг олдига келиб: «Сен учун энг суюкли нарса нима?» деди. У: «Чиройли соч ва одамлар мендан жирканадиган мана бунинг мендан кетиши», деди. Шунда (фаришта) уни силаган эди, (каллик) кетиб, унга чиройли соч ато этилди. Кейин (фаришта): «Сен учун энг суюкли мулк нима?» деди. У: «Сигир», деди. (Аллоҳ) унга бўғоз сигир ато этди. (Фаришта) «Баракасини берсин», деди.

Кейин кўрнинг олдига келиб: «Сен учун энг суюкли нарса нима?» деди. У: «Аллоҳ менга кўзимни қайтарса, одамларни кўрсам», деди. Шунда (фаришта) уни силаган эди, Аллоҳ унга кўзини қайтариб берди. Кейин (фаришта): «Сен учун энг суюкли мулк нима?» деди. У: «Қўй», деди. (Аллоҳ) унга болали қўй ато этди.

Нариги икковининг туя ва сигирлари болалади, бунисиники қўзилади. Натижада анавиники бир водий туя, манавиники бир водий қорамол ва буники бир водий қўй бўлди. Сўнгра у (фаришта ўзининг) ўша сурати ва ҳолатида песнинг олдига келиб, «Бир мискин одамман, сафарим сабаблари қирқилди, энди бор умидим фақат Аллоҳдан, сўнгра сендандир. Сенга чиройли ранг, чиройли тери ва мол-дунё ато этган Зотни ўртага қўйиб, сафарда (манзилимга) етиб олиш учун сендан бир дона туя сўрайман», деди. У бунга: «(Зиммамда) ҳақлар кўп», деди. Шунда бу унга: «Мен сени танигандайман. Сен одамлар жирканадиган пес эмасмидинг? Камбағал эмасмидинг? Кейин Аллоҳ сенга ато берган эди-ку?» деди. (Пес:) «Мен буни (мол-дунёни) ота-бобомдан мерос қилиб олганман», деди. (Фаришта:) «Агар ёлғончи бўлсанг, Аллоҳ сени аввалги ҳолингга қайтариб қўйсин», деди. Кейин (фаришта ўзининг) ўша сурати ва ҳолатида калнинг олдига келиб, унга ҳам анавинга айтганини айтган эди, у ҳам ўша берган жавобга ўхшаш жавоб қайтарди. Шунда у (фаришта): «Агар ёлғончи бўлсанг, Аллоҳ сени аввалги ҳолингга қайтариб қўйсин», деди. Сўнгра (фаришта ўзининг) ўша суратида кўрнинг олдига келиб: «Бир мискин одамман, йўловчиман, сафарим сабаблари қирқилди, энди бор умидим фақат Аллоҳдан, сўнгра сендандир. Кўзингни қайтарган Зотни ўртага қўйиб, сафарда (манзилимга) етиб олиш учун сендан бир дона қўй сўрайман», деди. (Кўр:) «(Ҳа,) мен кўр эдим, Аллоҳ менга кўзимни қайтиб берди. Хоҳлаганингни ол ва хоҳлаганингни қолдир. Аллоҳга қасамки, Аллоҳ учун олган ҳеч бир нарсангни бугун сендан аямайман», деди. Шунда у (фаришта): «Молинг  ўзингда қолсин. Сизлар синалдингиз, холос. Аллоҳ сендан рози бўлди, икки шеригингдан эса норози бўлди», деди».

Муттафақун алайҳ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .6591. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар.Етти киши борки, давоми...

2136 08:45 / 11.01.2019
. , . ,. . . , . 6613. Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни.Сизларнинг яхши ҳокимларингиз давоми...

1729 08:47 / 13.01.2019
. , . , ,. . .6132. Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида чап қўли билан таом давоми...

1606 10:14 / 25.11.2018
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Албатта, менинг ва Аллоҳ мени унга юборган нарсанинг мисоли, ўз қавмига келиб .Эй давоми...

3085 10:40 / 11.08.2017
Аудиолар

120136 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41800 14:35 / 11.08.2021