1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Қуръоннинг мутавотир суннат билан насх бўлиши

17:23 / 22.12.2017 3452 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қуръоннинг мутавотир суннат билан насх бўлиши мумкин эмаслигига ҳамма уламолар иттифоқ қилганлар.

Имом Шофеъий, у кишининг асҳоблари, имом Аҳмад ибн Ҳанбал ва зоҳирийлар: «Қуръон мутавотир суннат билан насх  бўлмайди», деб айтганлар. Чунки, Қуръоннинг субути қатъий, суннатнинг субути зонний, зонний нарса қатъий нарсани насх қилиши мумкин эмас. Шунингдек, насх тўғрисида келган икки оятда оят оятни насх қилиши айтилган, суннат оятни насх қилиши айтилмаган.

Ашъарийлар, мўътазилийлар, имом Молик ва имом Абу Ҳанийфанинг асҳоблари: «Қуръонни суннат насх қилиши ақлан жоиздир», деганлар. Чунки, Қуръон ҳам ваҳий, Суннат ҳам ваҳий, икки ваҳийдан бири иккинчисини насх қилиши ақл кўтарадиган нарсадир.

Қуръонни суннат насх қилиши ақлан жоиздир, деганларнинг ўзлари «Бундай насх феълан бўлганми?» деган масалада ихтилоф қилишган.  

Улардан «Бундай насх феълан бўлган» деганлари қуйидаги мисолларни келтирадилар:

– Аллоҳ таоло бундай деб марҳамат қилади:

«Сизларга ўлимтик ... ҳаром қилинди...» («Моида» сураси, 3-оят).

Уларнинг фикрича бу оятни суннат насх қилган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Бир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: 

«Ё Расулуллоҳ, албатта, биз денгиз(кемаси)га минамиз. Ўзимиз билан озгина сув оламиз. Агар у билан тоҳарат қилсак, чанқаймиз. Денгизнинг сувидан тоҳарат қилаверайликми?» – деди. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«У, суви пок, ўлимтиги ҳалол нарсадир», – дедилар».

«Сунан» эгалари ривоят қилишган.

Оятда «ўлимтик ҳаром» дейилган эди. Уни бу ҳадис насх қилиб, ўлимтикнинг баъзан ҳалоллигини баён қилмоқда.

Аммо бу далил ва унинг шарҳи тўғри эмас. Ҳамма иттифоқ қилган таърифга кўра, насх қилинган ҳукмга амал қилиш тўлалигича бекор бўлади.

Агар мазкур оят насх қилинса, унга амал қилинмаслиги керак эди. Шунда денгизнинг ўлимтигидан бошқа ўлимтиклар ҳам ҳалол бўлиб қолар эди. Ҳеч ким «Денгиз ўлимтигидан бошқа ўлимтик ҳам ҳалол» деган эмас. Демак, бу ҳолатда насх ҳақида сўз ҳам бўлиши мумкин эмас.

Аслида эса, бу хослашдир. Оятдаги ҳукм умумийдир. Ҳадис эса, уни денгиз ҳайвонига хослаган. 

– Оятни мутавотир ҳадис насх қилганига мисол: Аллоҳ таоло меърос тўғрисида шундай деб буюради: 

«Сизлардан бирортангизга ўлим келганда, агар у бойлик қолдираётган бўлса, ота-онаси ва яқинларига тўғрилик билан васият қилиш тақводорларнинг бурчи сифатида фарз қилинди» («Бақара» сураси, 180-оят).

Ушбу оятда ўлим олдидан ота-она ва қариндошларга молдан қанча бериш ҳақида васият қилиш фарз қилингани очиқ кўриниб турибди.

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: 

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг видолашув ҳажидаги хутбаларида: 

«Албатта, Аллоҳ ҳар бир ҳаққ эгасига ҳаққини берди. Ворисга васият қилиш йўқ», – дедилар.

Термизий ва унинг Икки Соҳиби ривоят қилишган.

Аввало, бу ҳадис мутавотир эмас. Балки, оҳод ҳадисдир. Иккинчидан, юқоридаги оятни мерос ояти насх қилган. Бу ҳадис эса, ўша насх қилувчи оятнинг баёни учун келган.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Усулул фиқҳ китобидан)


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки, биз ҳозир техника технология, интеллектуал билим ва салоҳиятлар асрида яшамоқдамиз. Авваллари, барча соҳада бўлганидек, фиқҳ соҳасидаги муаммолар, давоми...

3074 05:00 / 18.01.2017
иккинчи мақола2. Йиртқич ҳайвонларники нажасдир.Шер, қоплон, йўлбарс, бўри, тулки, чиябўри, ит, чўчқа, фил, маймун каби ҳайвонлардан ортиб қолган сув ва бошқа давоми...

3242 13:00 / 12.11.2020
...Қурбонлик Аллоҳ таолога атаб қилингани учун уни соғсаломат, ҳеч бир нуқсонсиз бўлишига уриниш Аллоҳ таолога нисбатан юксак одобни кўрсатади. Қурбонликнинг давоми...

13621 05:00 / 17.01.2017
иккинчи мақола5. Суянган нарсаси олиб ташланса, йиқилиб тушувчининг уйқуси.Яъни бир одам бир нарсага суяниб ўтирган ҳолида ухламоқда. Агар ўша суянган нарсани давоми...

1860 14:04 / 06.08.2020