1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Қуръоннинг Қуръон билан насх бўлиши

17:04 / 22.12.2017 2924 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Уламолар ва  мусулмон уммати Қуръоннинг ҳаммаси насх бўлмаслигини алоҳида таъкидлаганлар. Қуръон Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бош ва абадий мўъжизаларидир. У, Аллоҳ таолонинг охирги ва қиёматгача боқий қолувчи китобидир. Қуръонда Аллоҳ таолонинг охирги ва боқий шариатининг ҳукмлари бордир. 

Аллоҳ таолонинг Ўзи Қуръонни муҳофаза қилишга ваъда бериб, шундай деб марҳамат қилади:

 «Албатта, Зикрни Биз нозил қилдик ва, албатта, уни Биз муҳофаза қилурмиз» («Ҳижр» сураси, 9-оят).

Ушбу оятдаги «Зикр»дан мурод Қуръондир.

Барча уламолар Қуръоннинг баъзиси баъзисини насх қилишига ижмоъ қилганлар. Бу ҳақда Қуръоннинг ўзида оят келган ва насх қилинган оятлар мавжудлиги ҳаммага маълум ва машҳур. 

Уламолар Қуръоннинг Қуръон билан насх бўлиши уч турли бўлишини ҳам айтганлар. Мазкур турлар билан кейинроқ танишамиз.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Усулул фиқҳ китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мероснинг арконлари учта1. Мерос қолдирувчи.2. Меросхўр.3. Мерос.Мероснинг шартлариМероснинг шартлари учта1. Мерос қолдирувчининг ҳақиқатда ўлиши ёки ўлими ҳақида давоми...

2460 14:22 / 17.01.2019
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади Аллоҳ таоло.Бас, у довон ошиб ўтмади. Довон нима эканлигини сенга нима билдирди Қул озод давоми...

1631 19:30 / 26.09.2020
. . . . . . . . . . .Ҳайз бемор бўлмаган ва ҳайз ёшидан ўтмаган болиғ аёлнинг раҳми чиқарадиган қондир. Ҳайзнинг ози уч кечаю давоми...

3907 13:30 / 28.01.2021
Исломда йўл ва транспортлардан фойдаланиш меъёрлариАллоҳ таолога шукрлар бўлсинки, бугунги кунда юртимизда астасекин турли замонавий мавзуларга оид диний давоми...

10740 05:00 / 04.03.2017