1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Ҳадича онамизнинг савдо карвонига вакил бўлиб боришлари

11:53 / 20.12.2017 4197 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

224

Одам ёллар ҳар сафар, Ҳадича савдо учун,

Бунга тайёр кўпчилик,бир мунча фойда учун,

Хиёнатлар қилар кўп, бу эрлар нафси учун,

Амонатдор пок Зотни, кўрсатиб қўйди АЛЛОҲ.

225

Қишин ёзин бу хоним, қилар эди тижорат,

Хабар йўллар Ҳабибга, бўлиб жуда хижолат,

Хамроҳ қилай фойдамга, қилсалар гар ижобат,

Савдолари бир сабаб, дийдор берганди АЛЛОҲ,

226

Ҳабар олди Муҳаммад(С.А.В), ўйлаб қолдилар сўнгра,

Я    -Роббана бу ишлар, хайрли бўлса ўнгла,

Маслаҳатга бордилар, бобосига шу тонгда,

Дунёда  не  ишлар  бор ,  бир - бир кўрсатди АЛЛОҲ.

227

Бухабарга Мустафо,келди маслаҳат солиб,

Эшитганданкўп хурсанд, бўлганди абу Толиб,

Фойда кўпбу сафардан, турмагин уйда қолиб,

Учрашмоқгазўр сабаб, пайдо қилганди АЛЛОҲ.

228

Рози бўлиб Муҳаммад(С.А.В), савдога борар бўлди,

ИнтизорҲадичага, шулзахотхабар бўлди,

Хурсанд бўлиб астойдил, кўзларга қувонч тўлди,

Ажиб ҳис туйғуларни,бериб қўйганди АЛЛОҲ.

229

Шошмай Ҳадича айтар,кўп вазифа қулига,

Кўз узмагин бу Зотдан,тинмай кузаткунига,

Қандай сир - асрори бор,  парво қилма пулига,

Мақсад молу дунёмас, ишқда куйдирди АЛЛОҲ.

230

Сафарга  тайёр  моллар,  бир-биридан ҳам сара,

Карвонга ҳамроҳ бўлиб , борар бўлсанг Майсара,

Савдога иш тутмагин, фақатул Зотга қара,

Майсарага кўп сирни, кўрсатиб қўйди АЛЛОҲ.

231

Саргузаштлар бошланди , ўшал вақти бирма-бир,

Кўз узмасди Майсара, аён  бўлди қанча сир,

Буюк давлатсоҳиби,кўнглида йўқ зарра кир,

Савдоларга чексиз файз, сочиб қўйганди АЛЛОҲ.

232

Кўз кўрмаган ҳолатлар, ишлари мунча ҳалол,

Оддий инсон эмаслар, қулга ҳам қилмас малол,

Ҳеч кимда йўқ  ҳислатлар, тарбия қилган Жалол,

Асло ёлғон сўз демас, имкон бермайди АЛЛОҲ.

233

Хуллас кўп фойда билан, қайтардилар саломат,

Ҳеч ким кўрмаган асло, бундай файзли даромад,

Набий бўлмай беқиёс, ҳар ишлари каромад,

Қўл урсалар ҳар ишга, мўъжиза қилди АЛЛОҲ.

234

Карвон қайтар Маккага, хабар келтирди чопар,

Ҳижрон кўзлар йўл пойлар, Майсарадан хуш-хабар,

Ҳаловатйўқ дилларда, қулоқга хуш сўз ёқар,

Ҳадичанинг қалби пок,поклабқўйганди АЛЛОҲ.

235

Файзли даромад билан, нуқсон етмай бу карвон,

Соғ саломат келдилар, шаҳарга Буюк Сарбон,

Асли бунинг ҳаммаси, Буюк Эгамдан фармон,

Жами офат балога, кафил бўлганди АЛЛОҲ.


Жиззах шаҳар “ИМОМ БУХОРИЙ” 

                             Жомеъ масжиди, имом ноиби     

                   Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бизларни Аллоҳ уммати Муҳаммад қилди ва бу билан умматларнинг афзали бўлдик. Ҳаттоки Мусо калимуллоҳ билан Исо руҳуллоҳ қани энди Муҳаммадга уммат бўлсак деб давоми...

2146 19:05 / 04.11.2019
Зулмат тўрин ёриб бир нур келаётир,Худди денгиз тубидан дур чиқаётир.Сокинликни бузди бир товуш охир,Расулуллоҳ келмоқдалар, РасулуллоҳДилда таҳлил, тилда давоми...

1567 17:30 / 07.10.2021
Фазилатли шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳматуллоҳи алайҳ ҳар йили мавлид ойида халқимизга сийратни ўрганиш борасида янги илмий асар тақдим этиб, ушбу давоми...

524 14:41 / 20.09.2023
Маълумки, Хотамул Анбиё, Пайғамбарлар муҳри Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Рабиул аввал ойида дунёга келганлар. У зотнинг умматлари бўлганимиздан ва давоми...

5370 15:36 / 28.11.2017
Аудиолар

118748 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

40708 14:35 / 11.08.2021