1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мавлид

Ҳадича онамиз

18:29 / 18.12.2017 5087 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

215

Такрор такрор тингларди, бул қиссани Ҳадича,

Ишқи тушди Ҳабибга, Ҳақдан сўрар ҳолича,

Хизматларин қилай мен, танда жоним борича,

Ҳадичани қалбига , ишқин солганди АЛЛОҲ.

216

Барча хотинлардан ҳам, зийрак эди, бу аёл,

Ақли, фаҳми , чиройда, гўзал эди буаёл,

Ҳусни жамолҳаёда,ортиқ эди бу аёл,

Араб хотинлар ичра, афзал қиганди АЛЛОҲ.

217

Ҳадичахалқ ичинда, одоблари ягона,

Бой бўлса ҳам покиза, мушриклардан бегона,

Совчи қўяр саййидлар, ишқида кўп девона,

Бу аёлни фитнадан, сақлаб қўйгандиАЛЛОҲ.

218

Ибни Навфал сўзларин, бор юракдан тинглаган,

ҚанчаларбуюкИнсон, келмоғини англаган,

Кечиб барча саййидни, Фақир Зотни танлаган,

Мақсадлари дунёмас, билиб турарди АЛЛОҲ.

219

-Фақат Муҳаммадда(С.А.В)бор, амаким айтган ҳислат,

Лойиқ фақат Ул киши, келсагар буюк давлат,

Барча элдан ажралиб, тўкибтурардисавлат,

Кўкдаги     ой  мисоли,ажратиб қўйдиАЛЛОҲ.

220

Ўйлар тинмай туну кун, бу ҳаётнинг лаззатин,

Оғир кунлари келса, ёлғиз қилсам иззатин,

Жону дилдан Ул Зотни, қилсам дейди хизматин,

Дуоларин мустажоб , қилибқўйганди АЛЛОҲ.

221

Хурсанд бўлар кўзлари, кўрган захот қорасин,

Қандай бирга бўлсам деб, излар эди чорасин,

Чора излаб ҳар сафар, эзди жигар порасин,

Бор дардини айтмоқга, журъат берганди АЛЛОҲ.

222

Совчи келар тинмасдан, саййидларни зўридан,

Жой олган битта эркак, қалбларининг тўридан,

Раҳмат кутар Ҳадича, бойларданмас чўридан,

У танлаган чўрининг, хожаси Битта АЛЛОҲ.

223

Сабаб  излар  ҳар  сафар, тушса нигоҳ-нигоҳга,

Фақат қилар бир орзу, кирсам дейди никоҳга,

Ҳасадқилар кўп аёл, хожат йўқдир изоҳга,

Элчисига мос йўлдош, тайёрлаб қўйди АЛЛОҲ.


Жиззах шаҳар “ИМОМ БУХОРИЙ” 

                             Жомеъ масжиди, имом ноиби     

                   Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Батаҳқиқ, сизлар учун ndash Аллоҳдан ва охират кунидан умидвор бўлганлар учун ва Аллоҳни кўп зикр қилганлар учун Расулуллоҳда гўзал ўрнак бор эди.Ҳа, давоми...

3496 17:25 / 22.11.2017
Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Батаҳқиқ, сизларга ўзингиздан бўлган, машаққат чекканингиз унинг учун оғир бўлган, сизнинг саодатга етишишингизга ташна, мўминларга давоми...

3683 18:55 / 06.12.2017
.Мавлид, сўзи .таваллуд,, .таваллуд они, каби маъноларни англатади. Истеъмолда эса, охир замон Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таваллудлари, давоми...

1320 14:00 / 09.10.2021
Аллоҳ таоло яратган бандалари ичида энг афзали, пайғамбарларнинг охиргиси ва мукаммали бўлмиш Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларини давоми...

955 12:46 / 11.10.2023
Аудиолар

120363 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41997 14:35 / 11.08.2021