1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Мавониъул ирс – меросдан тўсувчи нарсалар

05:00 / 19.01.2017 2737 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳанафий уламоларимиз меросдан ман қилиниш ҳақидаги барча ҳужжат ва далилларни диққат билан ўрганиб чиққанлари-дан кейин меросдан ман қиладиган нарсалар қуйидагилардан иборат эканини баён қилганлар;

1. Қатл.

Мукаллаф – шаръий амалларни бажариши лозим бўлган оқил болиғ ва ҳур кишининг мерос қолдирувчини ноҳақдан ва узрсиз қасддан ўлдириши бу мавзуда қўзда тутилган қатл бўлади. Бунда шахсан ўзи ўлдирган бўлса ҳам, бировга шерик бўлиб ўлдиришда қатнашса ҳам бари бир. Ота боласини ўлдирса ҳам меросдан ман қилинади. Гарчи боласини ўлдирган отани қасос учун ўлдирилмаса ҳам.

Агар меросхўр ўзига мерос қолдирувчи шахсни ўлдиришни бошқа одамга амр қилса ҳам, тарғиб қилса ҳам, ёрдам берса ҳам, ёлғон гувоҳлик бериб мерос қолдирувчи устидан ўлим ҳукмининг чиқишига сабаб бўлса ҳам меросдан ман қилинади.

Агар балоғатга етмаган ёш бола, мажнун шахс ва эси паст одам ўз меросхўрининг ўлимига сабаб бўлсалар меросдан ман қилинмайдилар. Чунки улар мукаллаф эмаслар.

Ўз меросхўрини ҳақ ила қатл қилган қотил меросдан ман қилинмайди. Мисол учун шаръий маҳкама қарорига биноан қасос учун – бировнинг ўлдиргани учун қатл қилиш. Шунингдек ўзини ҳимоя қилароқ қатл қилиш каби ҳолатларда қотил меросдан ман қилинмайди.

2. Мерос қолдирувчи билан меросхўрнинг дини икки хил бўлиши.

Мусулмон одамдан мусулмонмас одам мерос олмайди. Шунингдек, мусулмон одам мусулмонмас одамдан мерос ол-майди.   

Муртад – Исломдан чиққан одам мусулмондан мерос ола билмайди. Мусулмон кишининг ўзининг муртад бўлган яқинидан мерос олиши ҳақида уламоларимиз бироз тафсилотларни баён қилганлар. 

Агар муртад эркак киши бўлса, унинг мусулмонлик ҳолида топган молларини мусулмон меросхўрлари тақсимлаб олсалар бўлади. Муртадлик ҳолида топган моллари эса байтул молган қолган.

Агар муртад аёл киши бўлса, унингмеросини мусулмон қариндошлари тақсимлар оласалар бўлади.

Зиндиқ – сиртидан мусулмон бўлиб кўринса ҳам ичида Исломга қарши бўлган, унга қарши иш олиб борадиган одамнинг мероси бобидаги масаласи худди муртаднинг масаласига ўхшайди.

3. Қуллик.

Қул бўлган эркак ва аёллар бировдан мерос олмаганлар ва уларнинг мероси ҳам бўлмаган. Чунки ўша вақтнинг таомулига кўра уларнинг моли мулки бўлмаган. Аксинча уларнинг ўзлари бировнинг мулки бўлганлар.

4. Ватаннинг икки хил бўлиши.

Бу масала асосан мусулмон диёрда яшайдиган ғайримусулмонларга оид бўлгандир.

5. Мерос қолдирувчи ва меросхўрнинг қай бири олдин ўлганини билиб бўлмаган ҳолда. Мисол учун мерос қолдирувчи билан меросхўр бирданига сувга оқиб, том босиб ёки шунга ўхшаш ҳолатда ҳалок бўлдилар. Улардан қай бири олдин ўлгани маълум эмас. Шунда улар орасида мерос олди бердиси бўлмай-ди. Аммо иккисидан бири кейин ўлгани маълум бўлса, олдин ўлганидан қоладиган меросдан бўладиган ҳақини кейингиси-нинг меросига қўшиб меросхўрларига тақсимланади.

6. Меросхўрни аниқлаб бўлмаганда.

Бу ҳол бир неча кўринишда бўлиши мумкин;

- Бир аёл ўз боласи билан бошқа бировнинг боласини ҳам эмизар эди. Аёл вафот этиб икки гўдакдан қай бири ўзиники, қай биров бошқа одамники эканлигини билинмай қолди. Шунда икки бола ҳам мазкура аёлдан мерос олмайди.

- Бир аёл иккита болани эмизган. Улардан бири мусулмон-нинг боласи, иккинчиси ғайримусулмоннинг боласи. Кейинча-лик улардан қай бири мусулмоннинг боласи, қай бири ғайриму-сулмоннинг боласи эканлиги номаълум бўлиб қолса меросдан ман қилинадилар.  

7. Пайғамбарлик.

Пағамбаримиз алайҳиссаломнинг ҳадисларига биноан у зотдан мерос қолмаган.

8. Лиъон.

Бир одам зино қилганидан шубҳа қилиб ўз хотини билан қозининг олдида лиъон – лаънат айтишиб ажрашган бўлса ва унинг ҳомласи ўзидан эмаслигини айтган бўлса, туғилган бола ҳалиги одамдан мерос олишдан ман қилинади. Чунки эркак уни менинг болам эмас демоқда.

9. Зино.

Зинокор экак ўзидан бўлган болани тан олса ҳам, бола ундан мерос олмайди.


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (роҳимаҳуллоҳ)


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Фиқҳ илмининг асоси бўлмиш .усулул фиқҳ, муҳим илмлардан биридир. Фуқаҳолар мужтаҳидларнинг шариат аҳкомларини қай тариқа истинбот этганларини мазкур илм орқали давоми...

5753 18:15 / 09.01.2019
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аҳли фароизлар ўртасида молни Аллоҳнинг Китоби бўйича тақсим қилинглар,, давоми...

2843 21:24 / 05.01.2019
.Фуруъ, сўзи усулнинг муқобилига ишлатилиб, .шохобча, деган маънони англатади. Усулда фиқҳий аҳкомларни истинбот қилиш қоидалари устида иш боради. Фуруъда эса давоми...

5796 10:00 / 03.01.2019
2. .Қоим суннат,Ҳар бир мусулмон имкони борича Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан хабардор бўлишга уриниши лозим. Лекин ҳар бир жамиятда, давоми...

2629 20:10 / 28.12.2018