1446 йил 17 рабиъул аввал | 2024 йил 20 сентябрь, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Ўсмир ҳалоскорнинг, жоҳилият қавмни ёмон кўришлари ва ибрат олиб яшашлари

10:23 / 12.12.2017 3392 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

187

Ислом йўқ , лекин элда, бир оз ҳаловат бўлди,

Мазлумларнинг ҳаққига, рости адолатбўлди,

Росулимдан шу ёшда, кучлиматонат бўлди,

Залолатни йўқ қилар, Буюк Тадбирли АЛЛОҲ.

188

Кунлар ёруғ ҳамиша, лекин буэл зулматда,

Барча заиф, золимдан, қолар доим кулфатда,

Ёш Муҳаммад (С.А.В) камбағал, лекин доим ҳурматда,

Йигитликдан Аҳмадни (С.А.В) эҳтиром қилди АЛЛОҲ.

189

Хоинлар кўп бу элда, ожиз кўрар жафони,

Бой камбағал Аҳмаддан (С.А.В) , доим кўрди вафони,

Шаҳарда ёлғиз АМИН, будиллари сафони,

Қайда гўзал ишлар бор, Унга(С.А.В) қилдирди АЛЛОҲ.

190

Пок насаблик Улуғ Зот, маьсиятга боқмайди,

Фисқу фужур авжида, ботил ишлар ёқмайди,

Золимларқалби қаттиқ, меҳр ёшиоқмайди,

Барча золимишларин, рўё кўрсатди АЛЛОҲ.

191

Парвардигор ҳикмати, бу дунёнинг сирлари,

Бўлажак Пайғамбарга, мушрикнинг ҳар бирлари,

Кўрсатди бор ишлари, ҳатто қалбин кирлари,

Ҳабибига энг разил, халқни кўрсатди АЛЛОҲ.

192

Буларнинг иши ботил, билдилар дилдан сезиб,

Кўрдилар ҳар жафони, ёлғиз Маккани кезиб,

Тоғу-тошни макон қиб, кетдилар элдан безиб,

Соф ақида фитратда, қалбин сақларди АЛЛОҲ.

193

Ҳеч кимсадан ўрганмай, топдилар Ҳақ исломни,

Хожаси бор Бошида, ташлаб қўймас Ғуломни,

Хожасига хос қулда, демас ёлғон каломни,

Тилда, дилда не бўлса , билиб турарди АЛЛОҲ.

194

Ақлин таниб ушбу Зот, ризқин топди меҳнатдан,

Ор қилмаслар қўй боқиб, қочмайдилар захматдан,

Арзимас нон пул олар, барча хурсанд Аҳмаддан,

Ҳарсоҳада бирма-бир , сабрин синарди АЛЛОҲ.

195

Бундайин ҳалол инсон, асло қилмас хиёнат,

Саводлар йўқ, шунда ҳам, қалблар тўла диёнат,

Ислом йўқ бу даврда, бунинг бари иноят,

Шундай разил заминда, Ниҳол ундирди АЛЛОҲ.


Жиззах шаҳар “ИМОМ БУХОРИЙ” 

                             Жомеъ масжиди, имом ноиби     

                  Ҳалилов Умиджон Абдуҳаким хожи ўғли

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
495. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Эй Аллоҳнинг Расули Сизлар билан ғазот ёки жиҳод қилайликми, дедим. .Лекин жиҳоднинг яхшиси ва гўзали мабрур ҳаждир,, давоми...

2808 15:25 / 26.03.2021
826. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Киши дўстининг динида бўлади. Демак, ҳар бирингиз кимни дўст тутишига давоми...

1929 19:00 / 13.01.2023
266. Абу Саъд ибн Абу Фазола розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим .Келишига шубҳа давоми...

1689 19:00 / 26.08.2023
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Куласизлару, йиғламайсизларquot ояти нозил бўлганида Асҳоби суффа quotИнна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъунquot Бақара давоми...

3346 16:08 / 20.11.2018