1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Фарзанд тарбияси (10-дарс)

13:52 / 08.12.2017 3835 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ота уйга катта, гўзал халталарни кўтарган ҳолда келди ва: “Ассаламу аълайкум ва роҳматуллоҳ”, деди.

Она: «Ва аълайкум ассалам ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ, келинг, отаси, соғлигингиз учун Аллоҳга шукр, бу гўзал халтачалар нима?» деди.

Ота: «Ҳайит байрами кийимларини сотиб олдим, онаси...»

Маҳмуд ва Фотиманинг юзлари ёришиб кетди ва халталарни очаётган оталарини ўраб олишди. Хурсандчилик ва сурур тўла муҳитда ота ҳар бирларига ўз кийимларини олиб берди.

Маҳмуд: «АЛЛОҲ сизни яхшилик билан мукофотласин, отажон. Оёқ кийим ва либослар чиройли экан», деди хурсандлигидан.

Фотима: «Бу ажойиб ранглари бор либос ва чиройли оёқ кийим экан. АЛЛОҲ сизни яхшилик билан мукофотласин, отажон», деди.

Ота: «Бир неча кундан сўнг, суюклиларим, муборак “ийди фитр” кириб келади», деди.

Фотима: «Улуғ АЛЛОҲ хоҳласа, ийд байрам куни бу гўзал либосларимни кияман. Бу кийимларни кийганимизда нима деб дуо қиламиз, отажон?» деди.

Ота деди: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам янги кийим кийганда шундай дейишни ўргатганлар:

الْحَمْدُ للهِ الَّذِي كَسَانِي هَذَا وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلاَ قُوَّةٍ

 

“Алҳамду лиллаҳиллазий касаний ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний ва ла қувватин”.

(Маъноси: «Мени куч-қувват сарфламаган ҳолимда бу ила кийинтирган ва буни менга берган АЛЛОҲга ҳамд бўлсин».)

(Абу Довуд ривояти.)

Янги кийим кийган инсонга эса шундай дейишни таълим берганлар:

اِلْبَسْ جَدِيدًا وَعِشْ حَمِيدًا وَمُتْ شَهِيدًا

 «Илбас жадийдан ва ъиш ҳамийдан ва мут шаҳийдан». 

(Маъноси: «Янгисини кийинг, шукр айтиб яшанг, шаҳид ҳолда вафот этинг»).

(Имом Аҳмад ривояти.)

Маҳмуд: «Чин байрам ийд куни бўлиб, бу чиройли кийимларимни кияман ва гўзал кўриниш учун тозалигига эътибор бераман. Гўзалликни яхши кўраман, одамлар ҳам гўзалликни яхши кўрадилар», деди.

Ота деди: «Улуғ Аллоҳ ҳам гўзалликни яхши кўради... Абдуллоҳ ибн Масъуд розийаллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«АЛЛОҲ гўзалдир (жамийлдир), гўзалликни яхши кўради», дедилар.

(Имом Муслим ривояти.)

Фотима деди: «Жамийл – АЛЛОҲнинг гўзал исмларидан бирими, отажон?»

Ота: «Ҳа, Фотима! АЛЛОҲнинг баракаси бўлсин сенга, қизим. АЛЛОҲнинг гўзал исмларидан яна Жамийл (гўзалликда, жамолда тенги йўқ, ўхшаши йўқ), Карийм (карамли, саховатли Зот), Роқийб (ҳеч нарсани қўймай кузатиб турувчи Зот), Мужийб (дуоларни ижобат қилувчи Зот) бордир», деди.

Маҳмуд: «Тонгги ва кечки зикрлардан қай бирини бугун ёд оламиз, отажон?» деди.

Ота деди: «Тонгги ва кечки зикрлардан яна шундайи бор:

أَعُوذُ بِكَلِمَاتِ اللهِ التَّامَّاتِ مِنْ شَرِّ مَا خَلَقَ

 “Аъузу би калиматиллаҳит таммати мин шарри ма холақ”.

(Маъноси: «АЛЛОҲнинг мукаммал калималари ила У Зот яратган нарсалар ёмонлигидан паноҳ сўрайман»).

(Имом Муслим ривояти.)

Кимки бу калималарни тонг оттирганида ва кеч киргизганида айтса, унга ҳеч нарса зарар бермайди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига бир киши чаён чақиб олганидан шикоят қилиб келди. Шунда у зот: «Кеч киргизганингда “Аъузу би калиматиллаҳит таммати мин шарри ма холақ”, деганингда сенга зарар қилмасди», дедилар. Яъни, «(АЛЛОҲнинг қадари ила) сени чақмаган бўлар эди».

Шу ерда яхшилик ва барака бўлган дарсимиз тугади, суюклиларим».


Абу Абдураҳмон


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Эй фарзанд, агар жисминг ўсиб улғайишини, баданинг соғлом бўлишини, ақлинг ўткир ва қалбинг хурсанд бўлишини истасанг, қуйидаги насиҳатларга қулоқ сол1. Қишда давоми...

2880 05:00 / 15.02.2017
Молмулк, болачақа шу ҳаёти дунё зийнатидир. Боқий қолгувчи солиҳ амаллар Роббинг ҳузурида савоб ва умид жиҳатидан яхшироқдир. Каҳф сураси 46 ndash оят Инсонлар давоми...

26048 05:00 / 15.02.2017
Бир вақтлар бир шаҳарда жиноятчиларни ваҳшийларча жазолаш усули бўлган экан. У шаҳар ахолиси жиноятчиларни оч қолган шерларга талатишар экан. Одамлар йиғилиб шу давоми...

3504 05:00 / 16.02.2017
Отаонага итоат қилиш, уларга яхшилик қилиш фарз амаллардан бири бўлиб, уларга итоатсизлик қилиш эса Аллоҳга ширк келтириш билан бир қаторда зикр қилинган гуноҳи давоми...

5472 12:17 / 15.01.2018