1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Фатвода қўлланиладиган атамалар

05:00 / 19.01.2017 2759 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳанафий мазҳабининг фиқҳий қарашлари акс эттирилган ривоятлар ва масалаларнинг баъзисига фатво аломатлари кўрсатилган бўлади. Уларни умумий тарзда  “маълама” ёки "мўълама" деб номланган. Тадқиқотчилар уларни аниқлаб, йигирма бештача шундай истилоҳларни топганлар. Улар қуйидагилар:

 

1

و عليه الفتوى

Ва алайҳи-л-фатво!

Фатво унгадир!

2

و به يفتى

Ва биҳи йуфто!

Унга фатво берилган!

3

و به يعتمد

Ва биҳи йўътамад!

Унга суянилади!

4

و به نأخذ

Ва биҳи наъхузу!

Уни оламиз!

5

و هو الصحيح

Ва ҳува-с-саҳиҳу!

У саҳиҳдир!

6

و هو الأصح

Ва ҳува-л-асаҳҳу!

У саҳиҳроқ!

7

و هو المختار

Ва ҳува-л-мухтор!

У ихтиёр қилинган!

8

و هو الظاهر

Ва ҳува-з-зоҳир!

У зоҳирдир!

9

و عليه الإعتماد

Ва алайҳи-л-эътимод!

Эътимод унгадир!

10

و عليه عمل اليوم

Ва алайҳи амалу-л-йавм!

Бугуннинг амали унгадир!

11

و عليه عمل الأمة

Ва алайҳи амалу-л-уммати!

Уммат амали унгадир!

12

و عليه عمل الأئمة

Ва алайҳи амалу-л-аимма!

Имомлар амали унгадир!

13

و هو فتوى مشائخنا

Ва ҳува фатво машойихуно!

У машойихларимиз фатвосидир!

14

و عليه فى زماننا

Ва алайҳи фий замонино!

Замонамизда (амал) унгадир!

15

و هو الأظهر

Ва ҳува-л-азҳару!

У зоҳирроқ!

16

و هو الأشبه

Ва ҳува-л-ашбаҳу!

У ўхшашроқ!

17

و هو الأحوط

Ва ҳува-л-аҳвату!

У эҳтиётлироқ!

18

و هو الأوجه

Ва ҳува-л-авжаҳу!

У йўналганроқ!

19

و هو الأرفق

Ва ҳува-л-арфақ!

У фойдалироқ!

20

و هو الإحتياط

Ва ҳува-л-эътимод!

У эҳтиёт!

21

و هو الأولى

Ва ҳува-л-авло!

У авлодир!

22

و هو الأيسر

Ва ҳува-л-айсар!

У осонроқ!

23

و به جرى العرف

Ва биҳи жарo-л-урфу!

Урф унга жорий бўлган!

24

و هو المتعارف

Ва ҳува-л-мутаориф!

Уни умум эътироф қилган!

25

و به أخذ علماؤنا

Ва биҳи ахзу уламоино!

Уни уламоларимиз олган!

 

Ушбу фатво аломатлари орасида зикр этилган “ашбаҳ” (ўхшашроқ) атамаси “ушбу ривоят далилга энг ўхшаши, ақлга энг муносиби”, “авжаҳ” (йўналганроқ) атамаси эса “далилнинг далолати ушбу ривоятга бошқаларидан кўра энг кўп йўналган” деган маъноларда қўлланилади. “Алайҳи амалу-л-йавм” атамасидаги “бугуннинг амали”дан мурод мутлақ замон бўлиб, қайси даврда айтилишидан қатъи назар уни муфтий қабул қилиши керак бўлади. “Эҳтиёт”дан мақсад эса икки далилнинг кучлисига амал қилиш демакдир.

Хайриддин ар-Рамлий (р.ҳ.) ўз фатво китобида маъламалардаги баъзи лафзлар баъзисидан таъкидлироқ, бошқасидан кучлироқ эканини баён қилган. “Фатво” лафзи ҳар қандай сийғада келса ҳам “саҳиҳ” ва “асаҳҳ” ёки “ашбаҳ”, “аҳват”, “азҳар” лафзларидан, “ва биҳи йуфто!” атамаси “ал-Фатво алайҳи!”дан, “асаҳҳ” эса “саҳиҳ”дан, “аҳват” эса “эҳтиёт”дан таъкидлироқ ҳисобланади.

Сўфи Аллоҳёр (р.ҳ.) айтишича, “ал-Азҳар” билан “ал-Асаҳҳ”нинг орасидаги фарқ шуки, “ал-Азҳар” маъламаси қўйилган ривоят машҳур бўлади, “ал-Асаҳҳ”даги ривоятнинг далили эса кучли ҳисобланади. “ас-Саҳиҳ” маъламаси қўйилса, демак, ундан бошқа ривоятлар тўғри эмаслигини билдиради.

“Ала” олд қўшимчаси (предлог) билан келган маълама “бо” олд қўшимчасидан муқаддам қилинади. Шунга кўра “алайҳи-л-фатво!” маъламаси “биҳи йўфто!”дан кучли деб топилади. Мутлақ келтирилган маълама “фалончиники” каби қайд қилинган (муқаййадлиси)дан муқаддам туради. Демак, “алайҳи-л-амал!” маъламаси “фалончининг амали шунгадир!” сифатли масаладан олдинга қўйилади.

Яна шуни таъкидлаш жоизки, “би-л-ижмоъ”, “би-л-иттифоқ”, “ҳува-л-қиёс” каби сифатлар гарчи фатво маъламаси бўлмаса-да, лекин, икки масаланинг бировига таржиҳ қилишда аҳамиятли ҳисобланади. 

 

Бу Ҳамидуллоҳ Беруний (Аминов Хамидулла) таълиф қилган "Ҳанафийлик фиқҳининг асосий тамойил ва тушунчалари" номли асаридан олинган парча.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Силаи раҳмrdquo калимасини она тилимизга сўзмасўз ўгирадиган бўлсак, раҳмни боғлашrdquo деган маъно келиб чиқади. Раҳм эса қариндош дегани, она бачадонини ҳам давоми...

12434 05:00 / 17.02.2017
Фарз қилинган вақтда намоз ўқиётган муқим одамга мусофир иқтидо қилса, у ҳам имомга ўхшаб тўлиқ намоз ўқийверади. Мазкур мусофирнинг фарзи ҳам имомга эргашгани давоми...

935 19:00 / 21.09.2023
2. .Қоим суннат,Ҳар бир мусулмон имкони борича Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларидан хабардор бўлишга уриниши лозим. Лекин ҳар бир жамиятда, давоми...

2612 20:10 / 28.12.2018
1961 йилда Миср Араб Жумҳуриятидаги Вақф вазирлиги томонидан чиқарилиши бошланган жамоавий муаллифлар асари .Мавсуъатул фиқҳил Исламий, деб аталди. Унинг .алиф, давоми...

1660 16:45 / 03.10.2019