1445 йил 14 шаввол | 2024 йил 23 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

Инглиз тилини ўрганишнинг шаръий ҳукми

05:00 / 18.01.2017 3964 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Савол. Дин уламолари ва мустаҳкам шариат муфтийлари инглиз тилини ўрганиш борасида нима дейдилар? У шаръан жоизми ёки йўқми? Инглиз тилини ўрганишни "Ман ташаббаҳа би-қавмин фа-ҳува минҳум" ("Кимки ўзини бирор гуруҳга ўхшатса, у ўша гуруҳдадир")  ҳадисини далил қилиб ножоиз дейиш мумкинми?  Айрим ҳадисларда келтирилишича, Расулуллоҳ (с.а.в.) баъзи саҳобаларга Таврот ва Инжилни ўқишни ман қилган-ку?! Шунинг учун инглиз тилини ўрганишни шаръан ман қилинган дейиш мумкинми ёки йўқми? Бунга жавоб берсангиз, савоб оласиз.


Унга жавоб. Инглиз тилини ўрганиш шаръан жоиз амалдир! Усули фиқҳ қоидасига кўра ҳам унинг жоизлиги маълум бўлади. Зотан, ҳар бир нарсанинг асли ҳалоллик бўлиб, унга шаръий ман қиладиган аниқ далил бўлсагина ножоиз дейиш мумкин. "Ман ташаббаҳа би-қавмин фа-ҳува минҳум" ("Кимки ўзини бирор гуруҳга ўхшатса, у ўша гуруҳдадир")  ҳадиси эса инглиз тилини ўрганмаслик тўғрисида мутлақо айтилган эмас. Бу ерда асло насронийларга ёки бошқаларга ўхшаш ҳам содир бўлаётгани йўқ. Шунингдек, инглиз тили Инжил ёки Тавротнинг тили ҳам эмас.

Инглиз тилини ўрганишнинг шаръан жоиз эканлигига далил шуки, Расулуллоҳ (с.а.в.) машҳур саҳоба Зайд ибе Собит (р.а.)га яҳудийларнинг тилини ўрганишни ҳукм қилган эдилар. Бу борада "Жомеъ ат-Термизий" ва бошқа ҳадис тўпламларида ривоятлар келган. Мавлоно Али ал-қори "Шарҳи Мишкот"да: "Луғатлардан бирортасини, хоҳ у сурёний бўладими, хоҳ ибронийми, хоҳ ҳиндий, хоҳ туркий, хоҳ форсийми, хоҳ улардан бошқасими – ушбу тилларни ўрганишнинг шариатда ҳаром эмаслиги маълум бўлади", деган.

Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг Инжил ёки Тавротни ўқишдан ман қилганлари айнан ушбу китоблар ёзилган тилларни ўрганмаслик маъносида эмас, балки улардаги эътиқодга майл билдириш ва ушбу китобларнинг уммати бўлиш мақсади билан ўқиб-ўрганишдан қайтариш маъносида эди. Ўтган умматларнинг китобларни ўқиб-ўрганишдан мусулмон умматларига ибрат кўрсатиш ёки мусулмонларнинг китобларини улардаги ботил фикрлардан асраб-авайлаш мақсади бўлса, уларни ўрганишнинг ножоизлиги йўқ.

"Ман ташаббаҳа би-қавмин фа-ҳува минҳум" ("Кимки ўзини бирор гуруҳга ўхшатса, у ўша гуруҳдадир")  ҳадисининг маъноси эса ҳадис китобларининг шарҳлари битилган асарларда айтилишича, ундан таомланиш, еб-ичиш, кийиниш, юриш-туриш кабилардаги кофирларгагина хос бўлган феъл-атвор ва кўринишларига ўхшаш назарда тутилган. Тил ўрганиш назарда тутилмаган. Агар тил шрганиш натижасида мусулмонлик феъл-атворига ва диний ақидаларига зарар етадиган бўлса, унда бошқалар тилини ўрганишдан ман қилиш мумкин бўлади. 

"Жомеъ ат-Термизий"да келишича, Зайд ибн Собит (р.а.) бундай деган: "Расулуллоҳ (с.а.в.) менга сурёний тилини ўрганишни буюрдилар. Бир ривоятда: "Менга яҳудийлар китобини ўрганишимни буюрдилар", дейилган. Расулуллоҳ (с.а.в.): "Мен яҳудийларнинг котиблик қилишларига ишонмаяпман", дедилар. Шундан сўнг мен ярим ой ичида уларнинг тилини ўрганиб олдим. Яҳудийларга мактуб йўлланадиган бўлса, мен ёзардим. Улардан Расулуллоҳ (с.а.в.)га мактуб келса, уларнинг мактубини мен ўқиб берардим".

Мавлоно Али ал-қори: "Мазкур ҳадисда аслида ҳаром бўлган илмларни ҳам уларнинг хавф-хатаридан сақланиш мақсадида ўрганиш жоиз эканига далил бор. Бу фикрни ат-Тийбий ўз гапи орасида айтиб ўтган. Бироқ, бирорта тилни ўрганиш шаръан ҳаром қилингани маълум эмас. Тўғри, инсонга фойдаси йўқ тилни ўрганиш вақт йўқотиш маъносида камолот соҳиблари наздида яхши эмас, деб топилган. Ҳадиси шарифдан маълум бўлишича, агар бирорта тилни ўрганишнинг фойдаси бўладиган бўлса, уни ўрганиш мустаҳаб бўлади", деб келтирган.

Валлоҳу аълам!

Қудратли роббисининг авфидан умидвор Абу-л-Ҳасанот Муҳаммад Абдулҳай – унинг ошкора ва пинҳона гуноҳларини кечирсин – ушбу саволга жавобларни ёзди.


Абдулҳай Лакнавий. Мажмуат ал-фатово. 2-жилд. – Лакнав: Юсуфий, 1907. – Б. 354-356.

Таржимон: Ҳамидуллоҳ Беруний.



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Истинжо, луғатда .ахлатни кетказиш, деганидир. Фуқаҳолар истилоҳида эса нажосатни сув ва шунга ўхшаш нарса ила кетказиш ёки тошга ўхшаш нарса ила артишга давоми...

2825 16:27 / 08.04.2021
Савол. Биров мазҳабларни инкор қилса, уларни ёмон деб ҳисобласа, ҳадис китобларига эргашишни даъво қилса, унинг ҳукми қандай бўлади У мубтадеъ бўладими ёки давоми...

4905 05:00 / 18.01.2017
биринчи мақола Унинг суннатлари тасмия айтмоқ ва икки қўлини русғларигача уч марта ювиш ила бошламоқ. Мисвок қилмоқ. Бурунни сув ила ювгани каби оғизни ҳам сув давоми...

2434 13:33 / 18.06.2020
7. Ҳожат намози. . . Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

1627 19:00 / 13.04.2023