1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Намоз

Намоз ҳамма нарсадан муҳим

18:29 / 31.10.2017 8684 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳозирги кунда динимиз хизмати, халқ ғами, умматнинг маърифати ва жаҳолатга маърифат билан курашиш йўлида намуна бўлган машҳур Фотима отин ойининг марҳум оталари Сулаймон қори ака билан бир воқеа бўлиб ўтган. Ушбу воқеа бугунги кунда намозга бепарво бўлиб юрган юртдошларимизга ибрат бўлади, деб ўйлайман.

Собиқ иттифоқ даврида Сулаймон қори ака Тошкентдан Марғилонга отландилар. Дўстлари Пўлатхон қорини ўзларига ҳамроҳ қилиб, автобусга миндилар. Ўша пайтлар мазкур йўналишда йўл кира 3 рубл эди. Йўлда намоз вақти кириб, Сулаймон қори ҳайдовчига: «Ўғлим, икки дақиқа тўхтаб турсанг, намознинг фарзини ўқиб олардик, суннатларини эса автобусда ҳам ўқийверамиз. Фарзни ўқиш учун уловни тўхтатмасанг бўлмайди», дедилар. Ҳайдовчи эса: «Агар тўхтатсам, графикдан кечикаман. Бундан ташқари, автобусдаги йўловчилар эътироз билдириши мумкин», деди. Сулаймон қори: «Мана, ўғлим, 10 рубл. Икки дақиқа вақт кетади, холос», дедилар. Ҳайдовчи ғазаб билан: «Намозни уйда ўқиб чиқсангиз бўлмасмиди?!», деди. Сулаймон қори овозларини кўтариб: «Тўхтат! Пўлат қори, сиз кетаверасизми, ёки мен билан тушиб қоласизми?!», дедилар ва автобусни тўхтатиб, Пўлат қори билан тушиб қолдилар.

Йўлдан чеккароққа кириб, «Пўлатхон азонни айтинг», дедилар. Ҳайдовчи эса жаҳли чиққанини билдириб, газ педалини қаттиқроқ босиб, автобусни ҳайдаб кетди. Сулаймон қори Пўлат қори билан фарз ва суннатни ўқиб, йўлга чиққан эдилар ҳамки, чамаси 25-30 ёшли оппоқ кўйлак кийган йигит уларга қараб кела бошлади. Йигит: «Отахон, мен анави машинанинг ҳайдовчисиман. Бошлиғим сизларнинг намоз ўқишларингизни кўриб, оталарини эслабдилар. Агар “хўп” десангиз, бошлиғим машинада сизларни бир-икки бекат олиб кетмоқчи эканлар», деди. Сулаймон қори ҳамроҳлари билан машинага етиб келгач, машинадан бир киши салобат билан тушиб, қўлини кўксига қўйиб: «Ассалому алайкум отахон! Мен Ўш шаҳрининг ҳокимиман. Сизларни кўриб, отам ёдимга тушдилар. Сизлар қаерга бораяпсизлар?», деди. Сулаймон қори: «Валайкум ассалом. Биз Марғилонга кетаётган эдик», дедилар. Ҳоким хурсанд бўлиб, «Ўзимиз сизларни Марғилонгача олиб бориб қўямиз», деди. Улар ҳокимнинг машинасида ҳурмат ва иззат ила кетар эдилар. Икки чақрим юргач, йўл чеккасида «Автобусни тўхтатсам, графикдан кечга қоламан», деган ҳайдовчининг қўллари қора мойга беланиб, автобуснинг тешилган ғилдирагини алмаштираётган ҳолида кўриб қолишди...

(Яҳёхўжа Риштоний сўзидан ёзилди)

Биз бу ушбу мақола орқали уловда сафарга чиққанда намозга бепарво бўладиган, намозни овқат ейиш, ҳожатга чиқиш каби эҳтиёжларидан ҳам пастга қўядиган инсонларга хитоб қилган бўлдик. Ҳидоят Аллоҳдан. Аллоҳ барчамизни намозни вақтида ва мукаммал тарзда адо қиладиган мўминлардан қилсин!


Абдулазиз Мансурхўжа

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Мусулмонларнинг кўп йиллик орзулари рўёбга чиқди, улар таҳорат олишда катта қулайликка эга бўлишди. Туркиянинг Eshel Texctilrdquo корхонаси буюртмасига кўра Олмония давоми...

11542 05:00 / 11.03.2017
Хотиржамлик Аллоҳни зикр қилиш билан пайдо бўлади. Аллоҳ таоло .Огоҳ бўлингизким, Аллоҳни зикр қилиш билан қалблар ором олур, Раъд сураси, 28оят, деб марҳамат давоми...

1262 09:00 / 04.12.2021
Оталардан бири айтади .Мен фарзандим билан ҳар намоздан кейин бир маблағ беришга ва беш маҳал намозни масжидда ўқиса, мукофоти ундан ҳам катта бўлади, деб келишиб давоми...

1929 14:00 / 08.01.2022
Намоздан кейин имом қавмга қараб ўтириб, жамоат ўлароқ зикрларни айтиб, сўнгра қўлларини кўтариб дуо қилишлари, қавмнинг имомнинг дуосига омийн, омийн, деб туриши давоми...

4773 05:00 / 04.01.2017