1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Илм талаби

09:45 / 02.11.2017 3706 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Зирр ибн Ҳубайш розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Сафван ибн Ассал розияллоҳу анҳу ҳузурларига икки маҳсига масҳ тортиш хусусида сўраш учун бордим. У киши: “Эй Зирр, сени нима нарса (бу ерга) олиб келди?” дедилар. Шунда мен: “Илм талаби”, дедим. У киши: “Албатта фаришталар толиби илмнинг илм талаб қилганидан миннатдор бўлиб, қанотларини унга ёзишади”, дедилар. Мен: “Катта таҳорат ва бавл қилгандан кейин маҳсиларга масҳ тортиш ҳақида қалбимда тараддудланиш асорати бор. Сиз эса Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларидан бўлган кимсалардансиз. Мен ҳузурингизга у зотдан бу ҳақда бирор нарса айтганларини эшитганингиз борми?” деб сўраш учун келдим”, десам, у киши: “Ҳа, агар мусофир бўлсак, уч кеча ва кундуз маҳсиларимизни ечмай, (масҳ тортишимизни) буюрдилар. Жунубликдан ташқари катта бўшаниш, бавл қилиш ҳамда уйғонгандан кейин (масҳ тортар эдик)”, дедилар. Мен: “Сиз муҳаббат тўғрисида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бирор нарса эшитганмисиз?” десам, у киши: “Ҳа, биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда бирга эдик. Бир пайт ҳузурларида ўтирсак, баланд овозли бир саҳройи араб: “Эй Муҳаммад”, деб чақирди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унинг овозига ўхшатиб: “Ҳа, нима дейсан?” дедилар. Мен эса унга: “Сенинг ҳолингга вой бўлсин, овозингни пастлатгин, чунки сен Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларидасан, бундай овозни баландлатишдан ман этилгансан”, дедим. Саҳройи араб: “Аллоҳга қасамки, овозимни пастлатмайман”, деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Киши бир қавмни яхши кўради-да, уларга эргашмаган бўлади, шунда нима бўлади?” деб айтганида, Набийсоллаллоҳу алайҳи васаллам: “Киши Қиёмат куни яхши кўрган кишилари билан бирга бўлади”, дедилар. У зот бизга гапиришда давом этиб, мағрибдаги бир дарвозани зикр қилдилар. У дарвозанинг кенглиги қирқ ёки етмиш йиллик масофа ёки отлиқ унинг кенглигида қирқ ёки етмиш йил юради. Ровийлардан бири Суфённинг айтишларича, у дарвоза Шом томонда бўлиб, Аллоҳ таоло осмонлар ва Ерни яратган куни халқ қилгандир. У дарвоза тавба учун доимо очиқ бўлиб, қуёш мағрибдан чиқмагунича ёпилмайди”, дедилар”.

Имом Термизий ва бошқалар ривоят қилишди. Имом Термизий ҳасан, саҳиҳ, дедилар.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. ,. .Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ансорларни ёмон кўриш Мунофиқликнинг Белгиси, ансорларни яхши давоми...

1106 09:49 / 19.07.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Бир киши йўлда кета туриб, чанқоғи кучайдида, бир қудуқни топиб, унга тушиб давоми...

3263 23:30 / 20.02.2018
Абу Нажиҳ Амр ибн Абаса розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Мен жоҳилият даврида одамлар залолатда, чунки улар бутга ибодат қилишгани учун ҳақиқат йўлида эмаслар, давоми...

2434 09:10 / 12.06.2018
иша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар .Ўлганларни сўкманглар, чунки улар қилган амалларининг оқибатига етиб давоми...

2351 16:00 / 16.12.2022