1445 йил 26 шаввол | 2024 йил 05 май, якшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Шахсият

Азалда тақдир қилинган бўлса-да, ризқларни сабабларга боғлаш

18:21 / 18.10.2017 4462 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Албатта, Аллоҳ ризқларни Лавҳда Ўзи ирода қилган миқдор, Ўзи ирода қилган кайфият ва Ўзи ирода қилган вақтга кўра битиб қўйган.

Нафс бир нарсани истайди ва ўша истак Лавҳда битилганга гоҳида мувофиқ бўлади, гоҳида мухолиф бўлади. Агар ушбу зикр қилинган сабаблар бўлмаса, албатта, нафснинг шаҳвати ғалаёнга тушар ва ўша битилган тақдирни яхши деб билишга қодир бўлмас эди. Шундай экан, бунда одамларнинг қалблари учун фасод бор. Шу нуқтаи назардан сабаблар одамларнинг эътиборини тақдирга битилган нарсадан талаб қилинадиган нарсаларга ва касбларга бурадиган қилиб қўйилган. Токи улар бу борада ўзларини маломат қилсинлар.

Аллоҳ таолонинг тақдирга битилган нарсаларга сабабларни боғлаб қўйиши ўлим фариштаси туфайли бўлган. У келиб, очиқчасига одамларнинг жонини олар, одамлар эса уни сўкишарди. Шунда у Аллоҳга шикоят қилган. Шундан сўнг дард ва касалликлар туширилган. Сабаблар касалликлар ўрнидадир. Ризқ эса ўлим ўрнида. Иккисининг бошланиши ҳам Аллоҳнинг ҳузуридандир. 

Аллоҳ молнинг аҳамиятини ва унинг динга қувват эканини баён қилиб айтади:

«...Аллоҳ сизларга (ҳаёт) тиргаги қилиб қўйган молларингизни эсипастларга берманг...»[1] 

 

РИЗҚ ТАЛАБ ҚИЛИШНИ ТАРК
ЭТИШГА ҲУЖЖАТ ЙЎҚ

Баъзилар: «Дин ишларига берилган айрим одамлар ризқ талабини тарк қилиб, «Ризқнинг кафолатини Аллоҳ Ўз зиммасига олгандир», дейишади».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан келган:  

 «Албатта, ризқ бандани худди ажал унинг ортидан қувгандек қувади»[2].

Аллоҳ таоло демиш:

«...Ким Аллоҳга тақво қилса, унинг йўлини очиб қўюр. Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур...»[3]

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Буни ол! Сен унга бормасанг, у сенга келади», деганлар»[4].

Улар ўтириб олиб, ризққа ва кафилнинг бу борада уларга вафо қилишига интизор бўладилар. 

 

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Касбнинг баёни китобидан)


_______________________________________________

[1] Нисо сураси, 5-оят.

[2] Баззор, ИбнҲиббон, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилишган.

[3] Талоқ сураси, 2–3-оятлар. 


[4] Ибн Ҳиббон, Табароний, Байҳақий вабошқалар қилган ривоятда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам тушибқолган хурмони олиб, тиланчига узатиб, шу гапни айтганлар.

 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саломлашиш деганда кишиларнинг учрашган чоғда биринчи бирshyбирларига тилак маъносида сўз айтишлари тушунилади. Саломлашиш ҳамма миллатларда қадимдан мавжуд. давоми...

3632 05:00 / 04.03.2017
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига бир ароқ ичган кишини олиб келишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга дарра уришни буюрдилар. давоми...

1706 13:00 / 15.11.2021
Наҳв олими Ибн Хайётнинг кўчада дарс қилиши ва чуқурга йиқилиб тушишиАбу Ҳилол Аскарий quotАлҳассу ала толабил илм вал ижтиҳади фи жамъиҳиquot номли китобида давоми...

3597 05:00 / 03.03.2017
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .У киши хўшбўй нарсани қайтармас эди ва Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хушбўй нарсани қайтармас эдилар, деган даъвони давоми...

3079 05:00 / 02.03.2017