1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Эй Аллоҳнинг расули

09:00 / 04.10.2017 2986 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Исҳоқ Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бу киши жаннатга кириши башорат қилинган Ашараи мубашшаранинг биридирлар.

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳажжату вадоъ йилида, касалим кучайганда, зиёрат қилгани ҳузуримга келдилар. Шунда мен: “Эй Аллоҳнинг расули, кўриб турганингиздек, дардим роса авжига минди. Ўзим бадавлат кишиман. Битта қизимдан бошқа меросхўрим йўқ. Молимнинг учдан икки қисмини садақа қилаверайми?” десам, у зот: Йўқ”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, ярминичи?” десам, у зот яна: Йўқ”, дедилар. “Эй Аллоҳнинг расули, учдан бириничи?” десам, у зот: “Учдан бири! Учдан бири ҳам кўпдир (Ёки каттадир). Сен ўз меросхўрларингни бадавлат қолдириб кетишинг, одамлардан тиланадиган камбағал қилиб қолдиришингдан яхшидир. Аллоҳнинг розилигини истаб қилган нафақанг борки, унга албатта ажр оласан, ҳатто аёлингнинг оғзига солиб қўйган нарсанг учун ҳам», дедилар. Шунда мен: «Эй Аллоҳнинг Расули! Дўстларимдан қолиб кетаманми?» дедим. У зот: «Сен қолиб, бирон солиҳ амал қилсанг, у туфайли даражанг ва мартабанг албатта ортади. Шояд, ортда қолсанг-да, кейин сендан бир қанча одамлар манфаат олса, бошқалар (душманлар) эса сен сабабли зарар тортса. Аллоҳим, асҳобларимнинг ҳижратини давомли қил ва уларни ортларига қайтариб юборма! Лекин бечора Саъд ибн Хавла...» дедилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга Маккада вафот этгани учун ачинаётган эдилар».

Муттафақун алайҳ.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
УЧИНЧИ ҲАДИС t r . . Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сизга муборак Рамазон ойи келди. Аллоҳ давоми...

2956 03:26 / 29.05.2017
Абу Саъид розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Вақтики, бир кишининг масжидга қатнашга аҳд қилганини кўрсангиз, унинг иймони давоми...

3330 21:04 / 04.05.2017
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиНабий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Аллоҳим, ҳақиқий яшаладиган ҳаёт охиратдаги ҳаётдир,, дедилар.Муттафақун алайҳ.

2496 05:45 / 11.07.2018
Абу Бакра Нуфайъ ибн Ҳорис асСақафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Қачон икки мусулмон бирбирига қилич ўқталса, ўлдирувчи давоми...

2988 08:50 / 07.10.2017