1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Руҳий тарбия

Ҳисоб-китоб албатта бор

15:33 / 01.10.2017 4494 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

«Бандаларни ҳисоб-китоб қилишнинг сабаби нима? Банда дунёда оз нарса учун ҳам ҳисоб қилинади, охиратда эса унга кўп нарса ҳисобсиз берилади», деб сўрабсан.

Билгинки, банда ибодат учун яратилгандир. Унинг ҳар бир ҳаракати, саъйи ва дунёдан оладиган ҳар бир нарсаси ҳифз қилинган ва ёзилган бўлади. У ана шулардан сўралувчидир. Ким учун ҳаракат қилгани, ким учун саъй қилгани ва ким учун дунёдан олгани хусусида сўралади.

Ана шу нарсалардан унга ҳаром қилинган нарсада унинг фойдасига ҳужжат бўлмайди, балки уқубат вожиб бўлади. Илло, афв бўлса, мустасно. Ўша нарсалардан унга ҳалол қилингани бўлса, ҳар бир ишда унинг нияти бўлса, батаҳқиқ, ибодатни адо қилган бўлади. Шунинг учун унга савоб ҳам вожиб бўлади. Агар ниятдан ғофил бўлса, у нарса унинг нафсининг хоҳиши ва ҳавоси учун бўлади, ибодат қилмаган бўлади. Унга савоб ҳам вожиб бўлмайди. Кунлари ва умри беҳуда ўтган бўлади. Бу эса ғофил бўлгани миқдорича унинг зиддига ҳужжат бўлади. Бу қиёмат куни унга ҳасрат бўлади. Ўша ерда унинг учун қилиш мубоҳ қилинган амалларни кўради. Улар ила Аллоҳни ирода қилмаган эди. У Зотнинг юзини талаб қилмаган эди. Унинг розилигини ҳам талаб қилмаган эди. Фақатгина хоҳишини қондиришни, истагини устун қўйишни ирода қилган эди. Мана шу одам қалби ва кўкси хароб бўлган одамдир. Шу боис бу банда Аллоҳ азза ва жалладан, У Зотнинг тадбиридан ва охират диёридан тўсилгандир. Шу боис алғов-далғовга гирифтор бўлгандир. Аллоҳдан ҳаёси ва хавфи озайгандир. Аллоҳ ҳақидаги жоҳиллиги қалбига ғолиб келгандир. Аллоҳ ҳақидаги илми оз бўлгандир. Ҳолбуки, у Аллоҳнинг кўзи ва эҳсони остида турибди. Бас, қиёмат куни барча саъй-ҳаракати ва дунёдан олган нарсаси зиммасига тушади. «Ундан нимани ирода қилгансан?» дейилади, чунки у Аллоҳнинг неъматига эга бўлди, шукрдан эса  ғофил бўлди ҳамда ибодатни зое қилди.

У Зот Танзилида демишдир: 

«Жин ва инсни фақатгина Менга ибодат қилишлари учун яратдим»[1].

Ғафлатдан чиққан мусбат ҳаракатларнинг барчаси ҳар бир саъй ва интилишда Аллоҳнинг зикри бардавом бўлиши сабаблигина ибодатга айланди. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам демишлар:

«Амалларнинг энг шиддатлиси учтадир: ҳар бир ҳолатда Аллоҳни зикр қилиш, нафсингга инсоф қилиш ва молингда биродарларга ёрдам бериш»[2]


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

(Сарахс аҳли сўраган масалалар китобидан)

________________________________________________

[1] Зориёт сураси, 56-оят.
[2] Бухорий ҳамбошқа лафзлар билан ривоят қилган.

 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ҳаётда ҳар бир ҳолатда Аллоҳ таолога таваккул қилиш матлубдир. Шу билан бирга, Қуръони Каримда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ва мўминларга алоҳида таваккал давоми...

3554 22:05 / 09.04.2018
Ким ўз бисоти эҳсонидан ибора айтса, ёмонлик уни жим қилиб қўяди. Ким У Зотнинг бисоти эҳсонидан ибора айтса, ёмонлик қилса ҳам жим бўлмайди.Бисот ndash мажол, суянч, давоми...

3873 20:05 / 27.08.2017
Замонлар ўтиши билан равшанлиги ортиб, у ербу ерда янгиланиб тураётган ҳодисалар туфайли тасдиқланиб борадиган Қуръоний ҳақиқатлардан бири Қуръоннинг фақатгина давоми...

3460 16:26 / 24.01.2018
.Шубҳа, сўзи луғатда .ўхшаш, маъносини билдиради. Яъни шубҳали нарса ўзидан бошқа нарсага ўхшашдек туюлади. Унинг аниқлиги йўқ бўлади.Уламоларимиз ҳалол ва ҳаром давоми...

5650 17:20 / 14.09.2017