1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фиқҳ

ФАТВО КИТОБЛАРИ

05:00 / 18.01.2017 7898 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Фатволар ва воқеъалар деб аталган фиқҳий китобларида кейин келган мужтаҳидлар мазҳабнинг аввалги мужтаҳидларидан ривоят келмаган масалаларда ўзларидан савол сўралганда берган жавоблари йиғилган бўлади.

Кейин келган мужтаҳидлардан мурод Абу Юсуф ва Муҳаммад ҳамда улардан сўнг келганларнинг асҳобларидир. Улар кўпчилик бўлиб хабарлари табақот китобларида келган.
Абу Юсуф ва Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳимоларнинг асҳобларига Исом ибн Юсуф, Ибн Рустам, Муҳаммад ибн Самоъа, Абу Сулаймон ал-Жавзжоний, Абу Ҳафс Бухорий ва улардан кейин келган Муҳаммад ибн Салама, Муҳаммад ибн Муқотил, Нусайр ибн Яҳъё, Абу Наср Қосим ибн Салломга ўхшашлар киради.
Улар ўзларига зоҳир бўлган далил ва сабабларга кўра мазҳаб соҳибларига хилоф қилишлари мумкин.
Уларнинг фатволарини дастлаб жамлаган Абу Лайс Самарқандийнинг «Навозил» китобидир. Кейин машойихлар бошқа китобларни жамладилар. Мисол учун Нотифий «Мажмауъул навозил ва Воқеъот»ни, ас-Содр аш-Шаҳид «Воқеъот»ни жамлаган.
Кейинги уламолар аралаш китоблар қилдилар. Бунга «Фатовои Қозихон» китоби мисол бўлади. Баъзилар эса Розийиддин Сарахсий ўзининг «ал-Муҳийт» китобида қилганига ўхшаб ҳар бир соҳани айри – айри келтирди. У аввал усулга оид масалаларни келтириб кейин наводирларни келтирган.
Албатта, фатволар ва воқеъотларнинг мартабаси усул ва наводирнинг мартабасидан пастдир. Чунки усул ва наводирлар мазҳаб соҳибларининг қавлларидир. Фатво ва воқеъотлар эса уларнинг қавллари асосида уларнинг издошлари ечган масалалардир.
1. Фатавои Қозихон.
Бу китобнинг муаллифи имом Фахриддин Ҳасан ибн Мансур Ўзгандий Фарғоний Ҳанафий (592 ҳ с.да вафот этган). Муаллиф бу китобнинг таълифини 578 ҳ.с., Муҳаррам ойининг ўнинчиси, чоршанда куни бошлаган.
Ҳожи Халифа «Кашфуз зунун»да «Фатавои Қозихон» китобини «Бу машҳур ва маълум китобдир. Унга амал қилингандир. Уни уламо ва фуқаҳолар кўп ўқийдилар. Ҳукм ва фатво ила боғлиқ кишиларнинг кўз ўнгидаги китобдир. Бу китобда кўп содир бўладиган ҳодисалар, ҳожат тушиб турадиган масалалар ва умматнинг иши тушиб турадиган воқеъалар зикр қилинган».
«Фатавои Қозихон»нинг муаллифи уни «Расмул муфтий» деб номланган мухтасар муқаддима ила бошлайди ва ундан фатво беришга оид қоидаларни баён қилади. Кейин фиқҳ китобларининг одатдаги тартибига биноан «Китобут таҳорат» дан бошлаб кетади.
Китобда фиқҳий масалалар ҳанафий мазҳаби уламолари ижтиҳодлари асоссида олиб борилади. Оят ва ҳадислардан далил келтирилмайди.
2. «ал-Фатаво ал-Кубро».
Муаллиф ас-Содрул Кабир Ҳисомуддин Умар ибн Абдулазиз Ҳанафий (536 ҳ.с.да вафот қилган).
Муаллиф китобнинг муқаддимасида фақиҳ Абу Лайснинг «Навозил»и, Абул Аббос Нотифийнинг «Воқеъот»и, имом Муҳаммад ибн Фазлнинг ва аҳли Самарқанднинг фатволарини жамлашга ҳамда ўзига тушган саволларга жавоб беришга ҳаракат қилажагини таъкидлаган. Муалиф роҳматуллоҳи алайҳи мазкур китоблардан олинган фатволарни маълум ҳарфлар билан белгилаб борган. Бу китобни тартибга солган, мухтасар қилган уламолар ҳам кўп бўлган.
3. ал-Фатаво ал-Баззозия.
Мауллиф имом Ҳофизуддин Муҳаммад ибн Муҳаммад ибн Шиҳоб Баззоз Кардарий Ҳанафий (828 ҳ.с.да вафот этган). Бу китобнинг иккинчи номи «ал-Жомеъ ал-Важиз».
Имом Баззоз роҳматуллоҳи алайҳи ўзининг бу китобида турли китобларда келган муҳим фатволарни жамлаган. Далили кучли бўлган фатволарни кўрсатиб ўтган. Уламолар бу китобга суянса бўлишини таъкидлаганлар. 812 ҳижрий йилда ёзиб битирилган.
Абу Саъуд ал-Муфтийга, нима учун муҳим масалаларни жамлаб битта китоб таълиф қилмайсиз, дейилганда, мен «Баззозия»нинг соҳибидан уяламан. Унинг китоби мавжуд. У шарафли бир мажмуъа бўлиб унда барқа муҳим масалалар бор», деган.
4. «Уюунул масоилил муҳимма».
Муаллиф имом Муҳиддин Яҳъё ибн Шараф Нававий (676 ҳижрий йилда вафот этган). Шунинг учун бу китобни Фатовий Нававий деб ҳам аталади.
Имом Муҳиддин Яҳъё ибн Шараф Нававий ўзининг бу китобини тушган саволлар тартибида олиб кетаверган. Уни алоҳида бобларга ажратмаган. Кўпчилик тушунадиган бўлиши учун ҳаракат қилган. Кейин келган уламолар бу китобни тартибга солган. Бу китоб шофеъий мазҳабидаги фатво китобларининг намунасидир.
5. «ал-Фатовий ал-Кубро». 
Муаллиф Абул Аббос Тақиюддин Аҳмад ибн Абдул Ҳалим ибн Таймия Ҳанбалий. Бу китоб катта ҳажмда бўлиб унинг баъзи нашрлари бир неча мужаллад бўлган. Унда муаллиф ўзига берилган саволларга иложи борича бошқа фақиҳларнинг гапидан олмай оят ва ҳадисдан далил келтириб жавоб беришга ҳаракат қилган. Натижада ҳатто ўзининг эргашган мазҳаби ҳанбалий мазҳабига хилоф гапларни ҳам айтган. Бу китоб ҳақида кишилар ихтилофда. Ибн Таймиянинг тарафдорлари мақтовда муболаға қилишса, унинг мухолифлари танқидда муболаға қилишади.
6. «Фатавий ал-Али». 
Муҳаммад ибн Аҳмад ибн Муҳаммад Алийшнинг китоби бўлиб Моликий мазҳаб бўйича фатволар китобининг намунасидир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
. . Абу Ҳумайд асСоъидий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг намозларини давоми...

2251 20:30 / 24.02.2022
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади.Сизларга хотинларингиз қолдирган нарсанинг ndash агар уларнинг боласи бўлмаса ndash ярмидир. Агар уларнинг боласи давоми...

2242 11:05 / 04.12.2019
. . .Имом Аҳмад Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда қуйидагилар айтилади.Расулуллоҳ давоми...

2600 19:00 / 20.05.2022
Сўкиш ва ачитиб гапиришни жамлаб олингани арабчада .Базоъа, дейилади. У луғатда тилдаги рост бўлса ҳам аччиқ ва бешарм гапдир.Уламолар уни қуйидагича давоми...

2878 05:00 / 17.02.2017