1445 йил 11 шаввол | 2024 йил 20 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Қисқа аммо кучли дуо

20:05 / 26.09.2017 287012 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Истиғфор (астағфируллоҳ) банда Роббисидан гуноҳларини кечиришини сўрашидир. У тавба ва енгил тортиш калитидир. Мўмин хавотирга тушган заҳот ихлос билан истиғфор калимасини айтса, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло, албатта, бандасининг безовталигини кетказиб омонлик ато этади. Истиғфорда мўмин учун кўплаб фазл ва яхшиликлар мужассам этган. Бу бир калимадан (астағфируллоҳ) иборат бўлган энг қисқа дуонинг маъноси «Аллоҳ мени мағфират қилсин». У мўминнинг қалб хотиржамлиги ва дуоларининг қабул бўлиши омилидир. Инсон Аллоҳга юзланишини истиғфордан бошлаб ўз заифлиги ва ожизлигини англаган ҳолда Роббисидан гуноҳларини кечиришини сўрашдир. Доим истиғфор айтиб юрган инсон учун тавба ва раҳм эшиклари очилиб ризқи мўл-кўл бўлади. Истиғфор калимасини зикр қилмоқ мўминнинг энг яхши сифатлари бўлган тавозелик ва итоатни намоён қилади. Қолаверса, истиғфор хотиржамлик ҳолатини бахш этиб, хавотир ва безовталикни йўқ қилади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким истиғфор айтишни ўзига лозим тутса, Аллоҳ унинг мушкулини кушойиш қилади, оғирини енгил қилади ва ўзи ўйламаган томондан ризқ беради», – деганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом инсонларнинг энг яхшиси бўла туриб истиғфор калимасини кунига 70 марта айтиб мўмин-мусулмонларни доим тавбага даъват қилганлар.

Истиғфорнинг энг улкан фазилатларидан бири шуки, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло наздида доимий равишда тавба қилувчи инсон тақводордир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким истиғфор айтишни ўзига лозим тутса, Аллоҳ унга ҳар бир торликдан чиқишни, ҳар бир ғамдан кушойишни насиб қилади ҳамда уни ўзи билмаган жойдан ризқлантиради», – деганлар (Абу Довуд, Ибн Можа).

 Бир дақиқада 100 маротаба «Астағфируллоҳ» калимасини айтса бўлади. Истиғфорнинг яна бир улкан фазли Аллоҳнинг марҳамати ила банда Роббиси томонидан гуноҳларининг кечирилиши, ризқи баракотли бўлиши, ёмонликлардан узоқлашиши ва Жаннатга эришмоғидир. Истиғфор шунчаки оддий сўз эмас, балки ўз ҳолати ва заифлигини тушуниб Ғофур ва Роҳийм сифатига эга Зот Аллоҳга гуноҳларининг кечирилишини сўраб дуо қилаётган мўминнинг руҳий ҳолатидир. Ал-Ғаффор (мағфират қилувчи) Аллоҳ таолонинг исми бўлиб У Зот тавба қилувчиларни яхши кўради. Бегуноҳ одамнинг ўзи йўқ. Кимки гуноҳ қилса-ю, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳни мағфиратли ва раҳмли Зот топади.

 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсоннинг ҳақиқий муваффақияти қайси ўринда бўлмасин Аллоҳ азза ва жалланинг тавфиқидан сўнг илмга бўлган ҳиммати ва ихлосига боғлиқдир. Бу барча илм билан давоми...

2193 15:05 / 12.02.2022
4567. Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ер юзида қайси бир мусулмон гуноҳ аралаштирмасдан, қариндошлик алоқасини давоми...

5700 22:14 / 16.05.2017
Йўлларнинг энг тўғриси Аллоҳнинг зиммасидадир. Улардан эгриси ҳам бордир. Агар хоҳласа, албатта, ҳаммангизни ҳидоят қиларди.Бу дунёда худди ҳиссий йўллар каби, давоми...

4000 16:31 / 17.01.2018
Ҳужжатулислом Абу Ҳомид Ғаззолий айтадиларАллоҳ таолонинг сифатлари борасида ҳам аксар инсонлар идрок қилолмайдиган махфий нарсалар бор.Расулуллоҳ соллаллоҳу давоми...

1457 09:00 / 10.09.2021
Аудиолар

120152 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

41815 14:35 / 11.08.2021