1445 йил 9 зулқаъда | 2024 йил 17 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Гуноҳ қилган киши ўқиши керак бўлган дуолар

19:07 / 24.09.2017 10844 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Бир банда гуноҳ қилган вақт қалбида қора доғ пайдо бўлади. Агар тавба қилмасдан гуноҳ қилишни давом эттирса, у доғ катталашиб бутун қалбини эгаллаб олади».

 Бу ҳақида Аллоҳ таоло Қуръони Каримда марҳамат қилади: «Йўқ! Уларнинг қилган касблари қалбларига моғор бўлиб ўрнашиб олган, холос» («Мутоффифун» сураси, 14-оят).

Ҳар бир қилинган гуноҳ инсон қалбида из қолдириб, ёмон оқибатларга олиб келади. Тавба қилган бандасига Аллоҳ таоло ўз раҳмат эшикларини очиб қўйгани боис қилинган гуноҳи ҳеч қандай зарар етказмайди. Аммо ўша инсон надомат қилмай гуноҳни тарк этмаса, қилаётган ишларига бепарво қарайдиган бўлиб қолади. Аллоҳга осий бўлган одам маънавий қашшоқлик ва пушаймонликка дучор бўлиб қалб ҳаловатини йўқотади. Гуноҳкорнинг қаҳри қотиб бошқаларга нисбатан лоқайд бўлиб қолиши мумкин. Қолаверса, ҳадиси шарифларда келтирилишича, осий банданинг дуоси қабул бўлмас экан. Инсон зоти мукаммал эмас. Гоҳида адашиб итоатсизлик қилиб қўяди. Бу унинг табиатида бордир. Мўминга маъсият оғир ботиб уни азоблаб ҳаловатини йўққа чиқаради. Тавба қиламиз, гуноҳни тарк этамиз ва Аллоҳ гуноҳларимизни кечиришига интиламиз. Шунга қарамасдан, биз ҳеч қачон бенуқсон бўла олмаслигимизни биламиз. Онасини оғир гап айтиб ранжитмоқ, муҳтожга ёрдам бермаслик, ишхонада ҳамкасблар билан ғийбат қилмоқ каби арзимас бўлиб кўринган кичик гуноҳларни содир этиб Аллоҳга осийлик қилган одамнинг кўнгли ғаш бўлиб, виждони тўхтовсиз азобланади.

Аммо Аллоҳнинг марҳамати билан ҳар қандай гуноҳ ортидан Аллоҳ таолога қайтиш имконияти мавжуд. Аллоҳнинг раҳмат эшиклари доим очиқдир. Улар бизга ҳақиқий ҳолатимиз, ожизлигимиз ва Аллоҳ субҳанаҳу ва таолога муҳтожлигимизни англаб етишга ёрдам беришлари керак. Маъсиятдан кейин қалбимиз безовта бўлиши бизларни янада кўпроқ ибодат ва Аллоҳ таолога илтижо қилишимизга чорламоғи лозим. Шу орқали Яратганнинг чексиз раҳмати ва муҳаббатини идрок этамиз. Аллоҳнинг розилигидан узоқлаштирадиган маъсият ишларни қилганликни тушуниб гуноҳларнинг мағфират қилиниши ва қалб хотиржамлигини қайта ҳис қилиш учун ушбу дуолар ўқилиши керак:

  1. «Аллоҳим, Сен парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларни кечира олмайди».
  2. «Аллоҳим, мен нафсимга кўп зулм қилдим. Гуноҳларни Сендан бошқаси кечира олмайди. Ўзингнинг ҳузурингдан бўлган мағфират ила мени кечиргин. Ва менга раҳм қилгин, албатта Сен кечиргувчи, раҳмли Зотсан».
  3. «Аллоҳим, Сен айбу нуқсонлардан поксан. Гуноҳларимни мағфират қилишингни ва раҳматингни сўрайман. Ё Аллоҳ, илмимни зиёда қил. Ўзинг мени ҳидоят ато эт. Қалбимни динингда собит қил. Менга раҳматингни ато эт. Батаҳқиқ, Сен неъматларни ҳисобсиз берувчисан».
  4. «Эй ҳай – тирик ва қаййум сифатига эга бўлган Зот, Сендан ёрдам сўрайман. Шаънимни ҳар бир нарсада ислоҳ эт ва кўз юмиб очгунчалик муддат ҳам ўз ҳолимга ташлаб қўйма».
  5. «Аллоҳим, гуноҳларимни мағфират қилишингни сўрайман. Сен раҳмлисан».
Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шайтонни душман эканини, уни Ўз раҳматидан узоқлаштирганини эълон қилган. Барчамиз Роббимиздан бизни раҳматидан узоқ қилмаслигини давоми...

919 11:00 / 23.05.2023
Маънавийлик муаммоларини тадқиқ этувчи замондошларимиздан бири бахтнинг моҳиятини аниқлашга уриниб кўрди. Унинг фикрича, бахт ndash бу инсон қалбидаги мунтазам давоми...

8992 21:18 / 31.08.2017
4656. Хавла бинти Ҳаким розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким бир манзилга тушгандан кейин .Аъуузу бикалиматиллаҳиттааммаати мин давоми...

10199 19:19 / 21.03.2018
Қуръони Карим шундайки Овозларимизни тартибга солиб қўйди .Юришингда мўътадил бўл ва овозингни пасайтир. Чунки овозларнинг энг ёмони эшакнинг овозидир, давоми...

2381 09:18 / 05.12.2023
Аудиолар

121479 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

42977 14:35 / 11.08.2021