1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ислом

Қийинчиликда ўқиладиган дуо

20:03 / 22.09.2017 7589 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Одатда одамлар муаммоларга дуч келганида, у-бу нарсага эҳтиёж сезиб ҳожатманд бўлиб қолганларида биринчи ўринда бошқаларга мурожаат қилишади. Гўёки, ўша бошқалар албатта муаммоларнинг ечимини топиб берадилар. Вазият оғирлашганда эса, Аллоҳ таолога юзланишади. Тақводор инсоннинг сифатларидан бири шуки, унинг ҳожатлари қандай бўлишидан қатъи назар, ёлғиз Аллоҳга таваккул қилиб охирги чора сифатида Роббисидан ёрдам ва ҳидоят сўрайди. Ҳадиси шарифда Пайғамбаримиз алайҳиссалом:

«Қайси бир одам бошқаларга иши тушмаслигига кафил бўлса, мен унга Жаннат дохил бўлиши кафолатини бераман», – дедилар (Абу Довуд). 

Бошқа бир ҳадиси муборакда эса: «Мўминнинг фазли таҳажуддадир, улуғлиги эса бошқалардан беҳожатлигидадир» (Дарроб).

Ким Аллоҳ субҳанаҳу таолонинг фазлу карами ва раҳматини умид қилиб иймон, ишонч ва ихлос билан Аллоҳга таваккул қилса, Роббиси унга кутилмаган жойлардан баракот ато этади, хоҳ у одамлардан бўлсин, хоҳ тақозо этилган шароитлардан. Бундай ҳолатларда Аллоҳни зикр қилмоқнинг энг яхшиси: «Менга Аллоҳнинг ўзи етарли. Ундан ўзга ибодатга сазовор зот йўқ, Унга таваккал қилдим, У улуғ аршнинг Роббисидир» («Тавба» сураси, 129-оят). Суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу дуони ҳар тонг ва кечада етти марта ўқиганлар. Аллоҳ таолога таваккал қилинглар, Ундан умид қилинглар ва фақат Ундангина ёрдам сўранглар. Бунинг мукофоти эса Жаннатдир.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсоният тарихига назар солган киши башариятнинг илоҳий ақидага нисбатан муаммоси ушбу коинотни тадбир қилиб турган Зотни инкор қилишда эмаслигини кўради. давоми...

1067 09:00 / 14.12.2022
Биносини Аллоҳга бўлган тақво ва Унинг розилиги асосида қурган киши яхшими ёки биносини емирилаётган жар ёқасини асос қилиб қуриб, у билан бирга жаҳаннам оташига давоми...

3528 20:47 / 10.03.2018
Гоҳида У Зот сенга тоат эшигини очади ва қабул эшигини очмайди. Гоҳида сенга гуноҳни тақдир қилади ва у У Зотга етишишга сабаб бўлади.Ушбу ҳикматда Ибн Атоуллоҳ давоми...

6470 16:21 / 29.04.2018
Ҳеч шакшубҳа йўқки, ҳозирги кунда атрофмуҳитни муҳофаза қилиш асримизнинг энг муҳим муаммоларидан бири бўлиб турибди. Бу муаммо ўзининг инсониятга келтириши давоми...

6750 10:47 / 25.03.2017