1445 йил 16 шаввол | 2024 йил 25 апрель, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Ўз ватанига яқинлашганда

17:20 / 11.09.2017 6163 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳожи ёки умра қилувчи ватанига яқин қолганда ушбу дуони ўқийди:

«Бисмиллаҳ, ааибуна, тааибуна, обидуна, лироббинаа ҳамидуна, содақаллоҳу ваъдаҳу ва насора аҳдаҳу ва ҳазамал аҳзааба ваҳдаҳу».

Маъноси: Аллоҳ номи ила сафардан қайтмоқдамиз. Бизлар қайтувчилармиз, тавба қилувчилармиз, ибодат қилувчилармиз, Роббимизга ҳамд айтгувчилармиз. ­Аллоҳ Ўз ваъдасини рўёбга чиқарди, бандасига нусрат берди. Кофирларни ёлғиз Ўзи мағлуб қилди.

Ҳaждaн yйгa қaйтиб кeлингaндa:

«Aллoҳу aкбap кaбиpo! Aллoҳy aкбap кaби­po, Aллoҳy aкбap кабиро! Аъибyнa, таъибyнa, ъaбидyнa, caжидунa, лиpoббина ҳамидуна» дeгaн дyo ўқилaди.

Ҳожилар ватанларига қайтиб келганларидан кейин зиёратчилар улар билан салом-алик қилиб, қўл бериб кўришиб, улардан ўзларининг ҳақларига дуо оладилар. Чунки ҳожиларнинг қилган дуолари мақбулдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Эй Аллоҳим! Ҳаж қилгувчини ҳам, у ҳаққига истиғфор айтган кишини ҳам мағфират қилгин», дедилар»

Байҳақий ривоят қилган.

Ҳожиларни сафарга жўнатаётган пайтда издиҳом ташкил қилиш ёки қандайдир базм-зиёфатлар уюштириш ман қилинган-қайтарилган ишлардандир.

 


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

  (Мўминнинг умр сафари китобидан)



Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Aйтaйлик, Aллoҳ имкoн бepиб, ҳaжгa бopишгa қapop қилдингиз, тaйёpгapликни нимaдaн бoшлaш кepaк Kўплap йўлдa кepакли мoлдyнё, кийимкeчaк вa бoшқa aшёлap ҳaқидa ўйлaй бoшлaйди. Бy мyтлaқo давоми...

1709 12:25 / 25.06.2022
Албатта, куфр келтирганларга ва Аллоҳнинг йўлидан ҳамда ерлик учун ҳам, четдан келган одамлар учун ҳам баробар қилиб қўйганимиз Масжидул Ҳаромдан тўсганларга ва давоми...

3278 18:20 / 07.08.2017
Ҳаж қилиш вожиб бўлган биринчи навдаги шартлар топилиб, ҳаж қилолмай қолган киши учун ҳажни васият қилиб қолдириши важиб бўлади. Ҳажни Адо қилиш амалга ошириш давоми...

2593 05:00 / 16.01.2017
Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади .Тонга қасам. Зулҳижжа ойидаги аввалги ўн кечага давоми...

25959 10:00 / 17.06.2023