1445 йил 19 Рамазон | 2024 йил 29 март, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мўминларга эслатма

Маййитнинг номидан қурбонлик қилиш

09:00 / 18.07.2021 7820 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аслида қурболик тирикларнинг амали бўлиб, Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мақсадида амалга оширилади. Шундай бўлсада, маййит номидан қурбонлик қилишнинг бир неча кўринишлари бор:

1. Маййит ҳаётлик пайитида меросхўрларига ўзининг молидан қурболик қилишларини васият қилиб кетиши. 

Қурбонликнинг нархи мероснинг учдан биричалик бўлса, меросхўрларига васиятни бажариш вожиб бўлади. Агар мероснинг учдан биридан кўп бўлса, меросхўрлари маййитга яхшилик, эҳсон тариқасида васиятни бажаришлари мустаҳаб саналади.

2. Жонлиқ сотиб олиб, қурбонлик учун тайинлаб қўйиб, сўйишдан олдин вафот этиб қолса, меросхўрлари ўша жонлиқни қурбонлик сифатида сўйишлари вожибдир.

3. Эркак ёки аёл қурбонлик қилиб, ўзи ҳамда тирик ва ўлган қариндошларининг номидан деб, ният қилиши жоиз. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай қилганлар.

4. Кўнгилдан чиқариб, маййитнинг номидангина ният қилиб қурбонлик қилиш. Бу банднинг тафсилоти бор:

- Ҳанафий, моликий, ҳанбалий ва баъзи шофеъий уламолар бундай қурбонликнинг савоби маййитнинг номидан қилинган садақага қиёсан унга етиб боради, дейишган.

- Шофеъийларнинг мўътамад қавлида маййитнинг номидан қилинган қурбонлик ўтмайди. Аммо унинг номидан қурбонлик қилган одам: «Аллоҳим, бу қурбонликнинг савобини фалончига етказ», деса, савоби маййитга етади.

- Ҳанбалийлар маййит савобга мухтож бўлгани учун унинг номидан қурболик қилишнинг савоби кўпроқдир, дейишган.

- Моликийлар маййитнинг номидан қилинган қурбонлик дуруст. Лекин риё ва мақтаниш хавфи борлиги учун макруҳдир, дейишган.

5. Айримлар ўйлаганидек, қурбонлик қилиш фарз бўлган ҳаж ибодатини адо қилиш билан боғлиқ иш эмас. Ҳаж қилган ҳам, ҳаж қилмаган ҳам қурбонлик қилаверади. 

6. Маййитнинг номидан қурболик қилган одам уни садақа қилиш, ейиш ва ҳадя қилиш масалаларида ўзини номидан қурбонлик қилганида нима қилса ўшаларни қилади.

Аллоҳ сизу биздан солиҳ амалларимизни қабул қилсин.

 

Доктор Муҳаммад Содиқ Дарвиш.

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Илоҳий маслаҳатИшга ёлланадиган шахснинг ёки лавозимга тайинланадиган кадрнинг қайси жиҳатларига эътибор беришимиз зарурАгар бизда кимнидир ишга олиш ёки давоми...

956 16:02 / 22.11.2022
Имом Баззор раҳимаҳуллоҳ Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни мамнун ҳолда кўрганимда у зотга Эй Аллоҳнинг давоми...

2499 15:25 / 13.02.2022
Одатда, пулини энг зарур жойларга ҳам сарфламайдиган кишини бахил дейишади. Лекин ўрни келганда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот айтмайдиган давоми...

2496 14:00 / 14.09.2021
Ҳой йигит Ҳой қиз Отанг ёнингда сенинг табассуминг ва ширин сўзингга муҳтож бўлиб ўтирибди. Онанг олдингда биргина бўсанг ва холис дуоингга муҳтож бўлиб ўтирибди. давоми...

999 11:00 / 09.05.2023