1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Ёш болаларнинг савоби

00:00 / 25.08.2017 4557 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

1. Ўғил бўлсин, қиз бўлсин, Аллоҳ таоло ёш болаларнинг барча ибодатларини қабул қилиб, уларга савоб ёзади. Бу У Зотнинг карами кенглигидандир. Болалар таҳорати, намози, рўзаси, ҳаж ва умраси (шофеъий мазҳабига кўра закоти ҳам), Қуръон тиловатлари ва уни ёдлашдаги меҳнатлари, масжид сари босган қадамлари, унда эътикоф ўтиришлари, дарс ва зикр ҳалқаларига қатнашишлари, ота-оналарига яхшилик қилишлари, қариндошлик ришталарини боғлашлари, дўстларига яхшилик қилишлари ва бошқа тоат-ибодатлари учун  савоб оладилар. Уламолар бунга иттифоқ қилишган.

2. Ота-оналар фарзандларини тоат-ибодатга чиниқтиришлари, уларни қизиқтириб, қилган мақтовга лойиқ ишларидан розилик рамзи сифатида мукофот ва ҳадялар беришлари керак. Ота-она ва муаллимлар болаларга қилаётган ишлари учун Аллоҳ ва Унинг Расули уларни яхши кўришини эслатиб туришлари, улар учун жаннатда тайёрлаб қўйилган ажр-савобларнинг турларини айтиб беришлари керак. Шундай қилган ота-оналар ҳам фарзандларининг ажрича савобга эга бўлишади.

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ёш бола эҳтилом бўлгунича ундан қалам кўтарилган», деганлар. Бунинг маъноси шуки, ёш боладан бирор гуноҳ иш содир бўлса, унинг номаи аъмолига ёзилмайди. Бу Аллоҳ берган енгиллик ва раҳматдир. Лекин ота-она қилмишига яраша уни койиши, зарур бўлса дўқ-пўписа қилиши, бу ишни Аллоҳ ҳаром қилгани ёки ёмон кўришини ва жазога тортишини айтишлари керак.

4. Ёш бола ҳаж қилса, Аллоҳ буни нафл ҳаж сифатида қабул қилади. Шунинг учун бу бола балоғат ёшига етиб, ҳажга боришга қодир бўлса, зиммасидаги фарз ҳажни бажариши керак бўлади. Уламолар бунга иттифоқ қилишган.

Аллоҳ таоло ўғил-қизларимизга баракот берсин, уларни кўз қувончимизга айлантирсин!

 

Доктор Муҳаммад Содиқ Дарвиш

Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф таржимаси 

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Яхши кийинган бир бегона юртлик киши бир шаҳардаги ресторанлардан бирига кириб хизматчига деди Яхшилаб қовурилган бир бўлак гўшт билан бир ликобчада салат давоми...

4107 05:00 / 16.02.2017
Аллоҳ таолога беадад ҳамду саноларимиз ва Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга эса беҳисоб салавоту дурудларимиз бўлсин..Намунавий муслима, давоми...

5164 05:00 / 07.03.2017
Совуқ қиш куни эди. Мактабга кетаётган Ийсо йўлда бир камбағал болани учратиб қолди. Бу бечора боланинг устида пальтоси йўқ эди. Йиртиқ этигидан сув ўтиб кетгани давоми...

3398 05:00 / 16.02.2017
Ушбу китоб долзарб масалалардан бири ndash бола ҳуқуқ ларига бағишланган. Маълумки, мамлакатимиз Бутунжаҳон бола ҳуқуқлари конвенциясига аъзо бўлган ва унда давоми...

13319 05:00 / 15.02.2017