1445 йил 18 шаввол | 2024 йил 27 апрель, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Ҳаж

Ҳожиларга зарур эслатма

16:42 / 15.08.2017 4094 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Сайид Абдуллоҳ ал-Жардоний "Фатҳул Аллам" китобида ҳаж ҳақидаги саволларни ўрганиш заруриятини шундай ёзадилар: "Ҳаж сафарига бормоқчи бўлган киши учун энг муҳими, сафарга бориш билан боғлик бўлган ҳамма амалларни мукаммал ўрганиш ҳисобланади. Бунга йўловчининг одоби, масалан, таяммум қилишни, намоз вақтларини, намозларни қаср қилиш ва уларнинг тартибини, оёқ кийимга масҳ тортиш қоидаларини билиш  зарур бўлади. Шу билан бирга, у  ҳаж маросимларининг ўтказиш тартибини: мажбурий ва зарурий, ҳаж амалларини, тақиқланган ва ҳаж ибодатини бузадиган амалларни, каффоротлар, ихтиёрий ҳаж амалларини ҳамда ҳажнинг суннати ва одобларини билиши зарур". Кўпчилик ҳаж сафарига бориб туриб, ҳаж қилмасдан, яъни ҳаж амалларини қай тарзда қилишни билмасдан, тавоф ва саъйни битказмасдан қуруқ қайтишади. Агар ҳаж қилувчи ҳажнинг барча керакли ҳаракатларидан хабардор бўлган инсонга пул тўлаб ўзига шерик қилса, бу унга етарли бўлади. Агар ўзи ўқимишли ва зийрак бўлса, ҳаж сафарининг барча амаллари батафсил ёзилган китобни  ўзи билан олса ҳам бўлади.

Ҳозирги замонда кўпчилик кишилар "араблар ҳаж одобларини, амаллари ҳамда тартибларини  ҳаммадан яхшироқ билишади" деб ўйлаб, арабларга ва улар бажарган амалларга тақлид қилишга ҳаракат қилишади. Бу эса катта хато ҳисобланади.

Имом Изудиддин роҳимаҳуллоҳ айтганлар: "Қизиқ, баъзи бойлар ҳаж сафари учун осон пул сарфлайдилар, ортиқча харажат(исроф)ни ҳам осон қиладилар. Лекин ҳаж амалларидан хабардор бўлган инсонга озгина пул тўлаб, ўзлари билан бирга олиб бориш улар учун жуда қийин иш. Агарда ўшандай одамни ўзлари билан олиб боришганида эди, ҳам амалларни тўғри бажаришган, ҳам ўша кишининг ҳаж сафарига бориб келган савобига тенг савобга эга бўлишар эди”.

Имом Ғаззолий ва бошқалар айтади: "Исломнинг ҳамма олимлари  ибодат саналадиган бирор амални ибодатнинг илоҳий аҳкомлардан  ҳабардор бўлмай туриб, бажариш мумкин эмаслигига иттифоқ қилганлар”.

Умар ибн Абдулазиз роҳматуллоҳи алайҳи айтаганлар: "Агар инсон ибодат қоидалари билмасдан туриб нотўғри бажарса, унда у тиклашнинг ўрнига бузган бўлади".

Жумҳур уламолар ҳаж ва умра сафарининг тартибини ўрганиш ҳаж сафарига отланган ҳар бир кишининг мажбурияти эканлигини таъкидлашган.

Кимдир суннат ҳажини бажараётган бўлса ҳам, уни тартибини ўрганиш керак. Чунки ким ҳажнинг бирор бир маросимини (тавоф ва ҳоказо) ёки бошқа ибодатини бажараётган бўлса, у унинг суннат ёки фарзлигидан қатъи назар, унинг бажарилиш тарзини билиши шарт.

Ҳаж ибодати аҳкомларини ишончли ва аниқ манбалардан ўрганиш лозим. Агар бу ҳам камлик қилса, шу ҳаж ибодатини амалий бажарган ва билган инсондан керакли билимларни ўрганиш керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Албатта, куфр келтирганларга ва Аллоҳнинг йўлидан ҳамда ерлик учун ҳам, четдан келган одамлар учун ҳам баробар қилиб қўйганимиз Масжидул Ҳаромдан тўсганларга ва давоми...

3279 18:20 / 07.08.2017
Ҳажга борган ҳожиларнинг ҳаж асносидаги энг ҳаёжонли ва умидвор дамларидан бири ҳажар аласвадни ўпиш ва силаш экани шубҳасиздир. Муқаддас қора тошни ўпиш, унга давоми...

5073 05:00 / 16.01.2017
Ҳаж исломнинг бешта асосий рукнларидан бири бўлиб, уни эркагу хотин мусулмонлар қилиши фарз амалиётларидандир. Имоми Аъзам Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ мазҳабига давоми...

6557 05:00 / 16.01.2017
Ҳаж қачон фарз бўладиАёл кишига ҳаж фарз бўлиши учун у ўзи билан бирга борувчи маҳрамининг сафар харажатларини ҳам қоплайдиган маблағга эга ёки маҳрами ўз пули давоми...

1175 14:05 / 20.06.2023