1445 йил 23 шаввол | 2024 йил 02 май, пайшанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Эслатмалар

Наҳл сураси, 61-оят

10:15 / 14.08.2017 4895 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Агар Аллоҳ одамларни қилган зулмларига биноан тутганида, ер юзида битта ҳам жонзотни қолдирмас эди. Лекин уларни белгиланган муддатгача ортга сурур. Бас, қачонки муддатлари келса, уни бирор соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар. («Наҳл»  сураси, 61-оят)

Аллоҳ таоло инсонни яратади. Унга жон ато қилади. Турли аъзолар, қобилиятлар ва хусусиятлар беради. Шунингдек, юқоридаги оятларда зикр қилинганидек, санаб саноғига етиб бўлмайдиган нозу неъматларни беради. Дунёдаги барча махлуқотларни унга беминнат хизматкор этиб қўяди. Табиийки, инсон шукр қилиши, Аллоҳга иймон келтириб, ибодат қилиши лозим эди. Аммо кўпчилик шукрни унутади. Аллоҳга иймон келтирмай, кофир ёки мушрик бўлади. Унга исён этади. Бу иш катта зулмдир. Аллоҳ таоло ширкни «улкан зулм» деган.

«Агар Аллоҳ одамларни қилган зулмларига биноан тутганида, ер юзида битта ҳам жонзотни қолдирмас эди».

Уларни зулмларига яраша жазолаганида, ҳаммасини ҳалок қилиб юборар эди. Ер юзида тирик жон қолмасди.

«Лекин уларни белгиланган муддатгача ортга сурур».

Аллоҳ таолонинг Ўзи тақдири азалда ҳар бир банданинг ажалини белгилаб қўйган. Ўша ажал муддати келгунга қадар бандалар бу дунёда яшаб турадилар. Одамлар буни тушунмай, шунча гуноҳлар қилсак ҳам, ҳеч нарса бўлмаяпти-ку, деб ўзларидан кетадилар. Мутакаббирлик ила кўпроқ гуноҳга – зулмга қўл урадилар. Шундай қилиб, белгиланган ажалга етиб келганларини ўзлари ҳам сезмай қоладилар.

«Бас, қачонки муддатлари келса, уни бирор соат орқага ҳам, олдинга ҳам сура олмаслар».

Ажал Аллоҳ белгилаган вақтда келиб, уларни олиб кетади. Лекин мушриклар буни англаб етмай, ҳис этмай, турли гуноҳларни қилаверадилар.


Шайх Муҳаммад Муҳаммад Юсуф

"Тафсири Ҳилол" китобидан

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ислом дини дунёда кенг тарқалган динлардан ҳисобланади. Исломrdquo сўзи арабча бўлиб, худога ўзини топширишrdquo, итоатrdquo, буйсунишrdquo деган маъноларни билдиради. давоми...

5028 11:03 / 11.08.2017
Иброҳим сураси, 42оят

9068 17:17 / 07.01.2018
«Албатта, Аллоҳ Ўзига ёрдам берганларга ёрдам берур.Яъни Аллоҳ Ўз динига ёрдам берган бандаларига ёрдам берур. Аллоҳнинг динига мусулмонлар ёрдам берадилар. Улар давоми...

7127 14:35 / 07.09.2017
3. Инсон Бизни унинг суякларини жамлаб олмас, деб ўйларми4. Албатта, Биз унинг бармоқ учларини ҳам тиклашга қодирмиз. Қиёмат сурасиИймон келтирмаган кишиларнинг давоми...

5755 11:05 / 03.08.2017