1445 йил 24 шаввол | 2024 йил 03 май, жума
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Эслатмалар

Ҳижр сураси, 97-99-оятлар

10:30 / 12.08.2017 5183 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

97. Батаҳқиқ, уларнинг айтаётганларидан сенинг кўксинг сиқилишини Биз яхши билурмиз.

Набий алайҳиссалом ҳам одам боласи эдилар. Гоҳида мушрикларнинг қилмишларидан, гап-сўзларидан юраклари сиқилар, кўнгиллари ғаш бўлар эди.

Аллоҳ таоло ушбу оятда у зоти бобаракотнинг кўнгилларини кўтармоқда. Юраклари сиқилишини яхши билишини хабар қилмоқда. Шунингдек, келаси оятларда бундай ҳолларда ўзларини қандай тутишлари кераклигини маслаҳат бермоқда:

98. Бас, Роббингни ҳамди ила поклаб ёд эт ва сажда қилувчилардан бўл.

Аллоҳга ҳамд айтиш, Уни тасбеҳ айтиб, поклаб ёд этиш ва намоз ўқиб, ибодат қилиш жоҳил одамлардан етган озорларни енгиллаштиради.

99. Ва сенга аниқ нарса (ўлим) келгунича, Роббингга ибодат қил.

Ўлим ҳақ. Унинг келиши аниқ. Шунинг учун «аниқ нарса» – «яқийн» деган номни олгандир. Оятда бу маънода «яқийн» сўзи қўлланилган. Ҳа, ўша аниқ нарса, яъни ўлим келгунича, Аллоҳга ихлос билан ибодат қилмоқ зарур.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қуръон ва суннатни ўрганиб амал қилиш, исломий маърифат таратиш

3176 16:21 / 22.09.2017
Аҳли сунна ва жамоа мазҳаби асосида пок ақийда ва мусаффо Исломга интилиш

2789 16:19 / 22.09.2017
Бу оятнинг тафсири ҳақида устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф хазратларининг .Тафсири Ҳилол, китобида қуйидаги маълумотлар келади.Куфр келтирганлар давоми...

13578 12:07 / 31.07.2017
Агар одам боласини бир водий тилласи бўлса

3739 12:22 / 03.07.2017