1445 йил 25 шаввол | 2024 йил 04 май, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тафсири ҳилол

Бақара cураси, 29-оят

10:40 / 10.08.2017 3017 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

У ер юзидаги барча нарсани сизлар учун яратган, сўнгра осмонга юзланиб, уларни етти осмон қилиб тўғрилаган Зотдир. Ва У ҳар бир нарсани ўта билувчидир. Бақара 29.

Ер юзидаги барча нарсанинг инсон учун яратилгани ҳақидаги хабар инсонни улуғлашдир. Модомики, Аллоҳ бу дунёдаги ҳамма нарсани инсон учун яратган экан, демак, инсон ҳамма яратилганларнинг улуғидир. Ер юзида инсондан улуғ махлуқ йўқ. Инсон Аллоҳнинг ер юзидаги халифасидир. Махлуқотлардан бирортаси инсондан устун бўлиши мумкин эмас. Ҳамма нарсалар инсон учун, инсоннинг саодати учун бўлиши керак.

Аллоҳ дунёдаги жамики нарсаларни инсонга ҳадя этган экан, инсон ҳам, ўз навбатида ана шу неъматларни берган Зотга шукр қилиб яшамоғи лозим.

Шундай экан, қандай қилиб улар Аллоҳни инкор этадилар ва Унга куфр келтирадилар?! Аллоҳ таоло дунёдаги жамики нарсаларни йўқдан бор қилиб яратган экан, ўлган инсонни қайта тирилтира олмасмиди?!

Оятнинг охирида:

«Ва У ҳар бир нарсани ўта билувчидир», дея таъкидланмоқда. Ҳақиқатан шундай. У кофирларнинг ишларини ҳам билиб турибди. Улар У Зотдан қўрқмайдиларми?! Нималарига ёки кимларига ишониб, Аллоҳни инкор этадилар ва Унга куфр келтирадилар?!

Келаси оятларда Аллоҳнинг амрига бўйсунмаслик ва қайтарганидан қайтмасликнинг оқибатини баён қилиш учун Одам алайҳиссаломнинг қиссаси келтирилади. Қиссанинг тафсилига киришишдан аввал, умуман, Қуръони Каримдаги қиссалар нима, улардан қандай мақсадлар кўзланганлигини қисқача тушуниб олишимиз керак. Чунки бундан кейин қиссалар кўп келади. Шунинг учун умумий тушунча зарур.

Қуръони Каримда қиссалар турли жойларда ва турли муносабатлар билан келади. Ўрнига ва мавзусига қараб, қиссалар ҳам ўзгариб туради. Баъзилар учун такрор бўлиб туюлган қиссалар аслида ҳар бир ўринда алоҳида ўзгача маъноларни англатади ва турли мақсадларда ишлатилади.

  Пайғамбарлар қиссаси иймон йўлидаги тинимсиз курашнинг узоқ йўлини акс эттирувчи баёнотдир. Ўтганлар ҳаётида иймон учун кураш қандай борганини, оқибат нима бўлганини билиш келажак авлод учун ибрат бобида ниҳоятда муҳимдир. Шу боисдан ҳам Аллоҳ таоло пайғамбарлар қиссаларига алоҳида эътибор беради ва Қуръони Каримда улардан йигирма бешталарининг қиссаларини келтиради. Бу ўринда биринчи инсон ва биринчи пайғамбар бўлмиш отамиз Одам алайҳиссаломнинг қиссалари баён этилади.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
67. Ўзинг неъмат берганларнинг йўлига ғазабга қолганларникига ҳам эмас, адашганларникига ҳам эмас..Ўзинг неъмат берганлар,дан мурод пайғамбарлар, сиддиқлар, давоми...

3168 23:51 / 22.03.2017
Машриқу мағриб Аллоҳникидир, қаёққа юзлансангиз, Аллоҳнинг юзи ўша ерда. Албатта, Аллоҳ қамрови кенгдир, ўта билувчидир. Бақара 115. Бутун ер юзи, мағрибу машриқ давоми...

6173 08:40 / 12.11.2017
Аллоҳ уларни истеҳзо қиладир ва туғёнларида тентираган ҳолларида қўйиб берадир. Бақара 15Аслида истеҳзо, макрҳийла каби ишларни Аллоҳга нисбат бериб бўлмайди. давоми...

2719 05:24 / 07.07.2017
Ва агар бандамизга нозил қилган нарсамиздан шубҳада бўлсангиз, унга ўхшаш бир сура келтиринг ва Аллоҳдан ўзга гувоҳларингизни чақиринг, агар ростгўйлар давоми...

2787 17:12 / 28.07.2017